Қрим Эронга нефт ташиш учун ўз портларини таклиф қилмоқда

0
1606
Манба: Glas.ru

Расмий Қрим Эрон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор ва ушбу ҳамкорлик учун ўзаро якдил йўлларни изламоқда. Таъкидлаб ўтиш жоиз, икки томонлама қизиқиш айниқса АҚШ томонидан олиб борилаётган Эронга қарши санкциялар сиёсати фонида ортяпти. Бу ҳақда Қрим Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари – Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги доимий вакили Георгий Муродов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Қрим билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш учун ҳозирча Эрон томонидан аниқ бир фаол иш олиб борилмаган.

«Биз турли хил вариантларни кўриб чиқмоқдамиз. Масалан, Эрон бизнинг порт имкониятларимизни нефт ташиш учун ишлатиши мумкин», – дея Муродовнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг таъкидлашича, Эрон ва Россия Федерацияси Каспий денгизига чиқиш имконига эга бўлганлиги сабабли, Теҳрон ярим оролнинг юк ташиш имкониятларидан фойдаланиши ва Волга-Дон канали билан, Қрим орқали Қора денгизга нефт етказиб бериши мумкин.

Илгари хабар берилганидек, Эроннинг нефт саноатига қарши АҚШ санкциялари 2018 йил 5 ноябрда кучга кирган эди. Европа ва Осиёдаги 700 дан ортиқ банклар, компаниялар ва шахслар чекловларга дуч келишди. Шу билан бирга, АҚШ саккиз мамлакат ва ҳудудларга – Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Япония, Италия, Греция, Туркия ва Тайванга чекланган миқдордаги Эрон нефтини олиб киришга рухсат берди. 2018 йил ноябрь ойида Италия, Греция ва Тайван харидларни тўхтатдилар, бошқа давлатлар «имтиёзли давр»ни узайтиришни сўрашди. 2 майдан бошлаб Вашингтон ушбу мамлакатларга Эрон нефтини импорт қилишни тақиқлаб қўйди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг