Янги Зеландия расмийлари Крайстчерчдаги махбуснинг хат йўллашига йўл қўйганларини тан олишди

0
1625
Манба: Flipboard

Шов-шувларга сабаб бўлган хат кўринишидаги ирқчиликни тарғиб қилувчи даъват гумонланаётган шахс Брендон Таррант томонидан март ойида, у қирғинни амалга оширмасдан аввал ёзилган бўлиб, уни қўлловчилар томонидан интернет тармоғига жойлаштирилган.

Қамоқхона маъмурияти йўл қўйган бу қўпол хато Янги Зеландия раҳбарлари учун катта шармандагарчилик бўлди. Чунки, аҳолига бўлган қуролли ҳужумдан сўнг Бош вазир Ясинда Ардерн ва бошқа раҳбарлар оқ танли ирқчиларнинг ғоялари энди бошқа тарқамаслиги учун бор имкониятларни ишга солишларини айтишганди.

Қуролли ҳужумдан озгина вақт ўтиб ўша даъват ва ижтимоий тармоқдаги жонли эфирдаги қотилликларнинг намойиш этилиши мамлакатнинг бош назоратчиси томонидан таъқиқланган мазмунда эканлиги айтилганди. Уларни сақлаш ва тарқатиш 14 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин.

Ушбу хатнинг мавжудлиги жиноятчи Брентон Таррант суднинг навбатдаги кунида иштирок этишидан бир кун аввал маълум бўлган. У 51 кишиниг ўлдирилиши, яна 40 та инсонниг ҳаётига тажовуз қилгани ва терроризм айбловларни рад этяпти. Асли австралиялик бўлган Таррант ҳозирда Янги Зеландиянинг Окланд шаҳрида юқори даражада қўриқланувчи қамоқхонада кейинги суд жараёнини кутяпти.

Ахлоқ тузатиш қўмитаси раҳбари Кристин Стивенсон маҳбуснинг рухсат берилмагунча ҳеч қандай хат жўнатмаслигига кафолат берганди. “Мен бу хатни жўнатлишига йўл қўйганимни тан оламан ва 15 мартдаги фалокатда жабр кўрганлардан узр сўрайман” деди у ўз баёнотида.

Бош вазир Ардерн хоним мухбирларга берган интервьюсида бундай ҳолатларга асло йўл қўймаслик кераклигини айтган. “Кўрининб турганидек, бу жиноятчи ўзининг аниқ тарғибот мақасадига эга, биз бунга тайёр туришимиз керак эди” дейди у.

Ҳозирги пайтда жиноятчи телевизор томоша қилиш, радио тинглаш ёки газета ўқишга ҳуқуқи йўқ. Шунга қарамай у ўз хатида электрон почтадан фойдалана олишини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг