Россия Федерал Тиббиёт-биология агентлиги (ФМБА) бир гуруҳ мутахассислари мигрантларни ташкиллаштирилган танлов доирасида Россиядаги қурилиш объектларига бориш истагида бўлган ўзбекистонлик ишчиларни тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Бу ҳақда «Sputnik» маълум қилди.
Россия ҳукумати қарорига мувофиқ, мигрантларнинг тиббий кўриги Ўзбекистоннинг ўзида ўтказилмоқда. Россиялик шифокорлар мингга яқин фуқарони тиббий кўрикдан ўтказди, бу ҳақда ФМБА тиббиёт бўлими раҳбари Борис Баранкин маълум қилди.
“Олдимизга қўйилган вазифа – 10 минг мигрантни тиббий кўрикдан ўтказиш. Бугунги кунда биз бу вазифани 10 фоиз амалга оширишдик. Пилот лойиҳаси тўлиқ бажарилишига шубҳа йўқ”, – Баранкин.
Келгуси йилда “оргнабор”да иштирок этишни янада қулайроқ қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудларида тиббиёт бригадаларини ташкил қилиш режалаштирилган.