Британиялик олим: ”Коронавирус биз билан абадий қолади”

0
1494
Фото: AFP

Британиялик олим Марк Валпортнинг айтишича, коронавирус қайсидир шаклда бўлса ҳам биз билан абадий қолади ва бу ҳолат доимий вакцинацияни талаб қилади.

“Одамлар гриппгадагидек коронавирусдан ҳам маълум вақт оралиғида қайта эмланишлари керак бўлади. Ушбу пандемияни назорат остига олиш учун дунё бўйлаб ваксинация ишлари олиб борилиши керак. Лекин, коронавирус вакцинация орқали батамом йўқ қилинадиган касаллик эмас” дейди Британиянинг фавқулодда ҳолатларда илмий маслаҳатлар бериш билан шуғулланадиган ташкилот аъзоси Валпорт.

Бундан аввал ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус ҳозирги технология ва тиббиётдаги ривожланишларнинг эвазига коронавирус пандемияси икки йил ичида тугатилиши мумкинлигини айтганди.

“Вакцина муҳим қурол бўлади. Биз умид қиламизки, тез орада вакцинага эга бўламиз. Лекин, хатто вакцина тайёр бўлса ҳам унинг ўзигина коронавирус пандемиясини тугата олмайди” деган эди Гебрейсус. Унинг сўзларига кўра, вирус тарқалишини назорат қилиш учун ҳар бир инсон ўзи ва жамиятдаги бошқа одамларни мазкур касалликдан ҳимоя қилишга масъулдир.

Ҳозирда дунёда коронавирус вакцинасини яратиш борасида пойга давом этмоқда. АҚШ, Британия ва Хитойдаги тадқиқот ишларига катта миқдорда маблағлар ажратилмоқда. Дунёдаги биринчи вакцина тайёр эканлигини эълон қилган Россия эса ўзининг вакцинасини 40 000 кишида синаб кўришни режалаштиряпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг