Янги самолёт тури синовдан муваффақиятли ўтди

0
1854
Манба: www.unian.net/фото: Naked Science

Буюк Британияда дунёдаги биринчи қанот ости мосламасига эга бўлмаган самолёт парвози синовдан ўтказилди.

«Bloomberg» ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, Британиянинг Манчестер университети ва “BAE Systems Plc” мудофаа компанияси билан ҳамкорликда яратилган самолётга кучли ҳаво оқими таъсирида ҳаракатланиш тизими жорий этилган.

Титан металлидан ясалган “Magma” деб номланган ушбу тур ҳаво кемаси қанотларида кичик коваклар бўлиб, двигателдан чиқадиган кучли шамол оқими коваклардан ўтиб, ҳаво кемасининг ҳаракатланишини таъминлайди.

Тажрибалар давомида ушбу тур самолёти бир неча бор муваффақиятли рейсларни амалга оширди. Ишлаб чиқарувчилар янги технологиянинг анъанавий самолётларга нисбатан енгил, арзон ва хавфсиз эканлигига ишонч билдирмоқдалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг