«Мафия давлатини қандай йўқ қилиш керак. Грузия тажрибаси»

0
4733
Фото: http://www.aboutru.com

Сўнгги йилларда мен Грузияда бўлиб қайтганлардан қизикиб сурадим:

Саакашвили ва унинг ҳаммаслаклари ҳокимиятдан кетгандан сўнг, давлат фуқаролар ва ишбилармонларнинг ўлпонлари туфайли бойиб кетадиган мафия тартиблари асосида фаолият кўрсатадиган шаклга қайтиб келдими?

Менга йўқ деб жавоб беришди. Грузия Россия эмас. Грузияда демократия, ҳокимиятларнинг ажратилиши, мол-мулк хавфсиз тарзда ҳимояланади. Одамлар Европа мамлакатлари фуқаролари каби яшашни хоҳлашади.

Ҳақиқатан ҳам, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг ҳисоботи «Doing Business-2017» рейтингида Грузия 16-ўринни эгаллаб турибди. Грузиянинг қўшнилари эса рейтингга кўра Австралия ва Германия каби мамлакатлар ҳисобланади.

Шу билан бирга, Грузия сўнгги икки йил мобайнида энг юқори иқтисодий ўсиш кўрсатган 10 та мамлакат қаторига киритилган. Ўтган йили мамлакатда бешта муҳим ислоҳот амалга оширилди: энергия таъминотининг ишончлилиги оширилди, солиқ тўлов тизими соддалаштирилди, инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси оширилди, ерларни бошқариш сифати оширилди ва экспорт-импорт шартномаларини расмийлаштириш жараёнлари жадаллаштирилди.

Бироқ СССР Грузиясида коррупция, кавказ қариндош-уруғчилиги ва милициянинг қонунбузарлик ҳолатлари грузин уюшган жиноий гуруҳлари ва “қонундаги ўғрилар”и билан аралашиб кетган эди.

Бу мамлакатда жиноят олами вакиллари полицияга қўшилиб кетган эди ва полициянинг ўзи профессионал жиноий гуруҳлар, коррупцион ҳукумат амалдорлари ва сиёсатчилари билан бирлашган эди.

СССР давлатининг тугатилиши ва мустақилликнинг дастлабки йилларида коммунизм давридаги паразит мафия давлати аҳолидан йиғилган турли ўлпонлар эвазига яшашган. Полиция ва криминал авторитетлар ҳаракатларини ажратиш қийин эди ва коррупцион мансабдор шахсларга шикоят қилиш эса фойдасиз эди. Аҳоли ҳимояни полициядан эмас, балки «криминал ота»лардан, яъни қонундаги ўғрилардан излашга мажбур эди.

Грузияда 2003 йилда аҳолининг полицияга бўлган ишонч даражаси дунё бўйича энг паст 5% ли кўрсаткичга эга эди. Шунинг учун биз Саакашвилининг ислоҳотлари қандай бошланганини эслашимиз керак.

Ушбу ислоҳотлар биринчи навбатда Ички ишлар вазирлигида, яъни куч ишлатар тизимларида бошланди. Бунинг натижасида фуқароларнинг полициячиларга бўлган ишонч даражаси 2010 йилда 87% га кўтарилди, бу кўрсаткич эса баъзи Европа мамлакатларига қараганда ҳам юқори эди.

Ўша воқеалардан кейин полиция шу кунгача пора олмаяпти. Аҳолининг полицияга мурожаатларнинг сони 15-20 баробарга ортди. Оғир жиноятлар сони кескин камайди, жиноятларни рўйхатга олиш мажбурий ҳолга айланди, полициянинг ҳар бир чақирувга чиқиши жиноятни ўрганиш, таҳлил қилиш ва чора кўриш сифатида қайд этилади.

Грузияда одам ўғирлаш ҳолати тугатилди (олдин бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг тижорати бўлган), машиналарни ўғирлаш ёки уяли телефонни ўғирлаш ҳолати энди йўқолди.

Полиция нафақат давлатнинг хизмат кўрсатувчи институтигина эмас, балки одамларнинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берадиган хизматга айланди. Концепция ўзгарди ва одамлар энди полиция жамиятдан ташқарида эмаслигини, жамиятнинг бир қисми эканлигини, уларга хизмат қилишини кўрди.

Бундай ислоҳотларни ким ва қандай амалга оширди?

Юқорида қайд этилган 2003 йилда бошланган Грузиядаги фантастик ислоҳотларнинг ривожланиши сабаби 1990 йилларнинг бошида, бутун совет республикаларининг ичида энг бадавлатларидан бири бўлган Грузия, қисқа вақтда қашшоқ ва қолоқ давлатга айланганлик сабабларини ўрганишдан келиб чиққан.

Грузия иқтисоди деярли йўқ бўлиб кетди – ЯИМнинг пасайиши жиҳатидан Грузия Тожикистон билан «тенглашди» ва 1990-йилларнинг ўрталарига келиб ишлаб чиқариш 1960 йил даражасига тушди.

Инфраструктура, хўжалик алоқалари, анъанавий тармоқлар вайрон қилинган. Вазият доимий фуқаролик ва миллатлараро урушлар билан мураккаблашди, шу жараёнда мамлакат ўз ҳудудининг 20 фоизини йўқотди.

Ўзини этно-бирлашган, ўта ҳурматталаб ҳисобловчи халқ учун бу тушкунлик ҳолати чуқур миллий инқироз ҳисобланган ва бу каби инқироз грузинлар учун 1990-йилларнинг бошларида Россия фуқаролари бошидан кечирган миллий фожиадан ҳам каттароқ фожеа ҳисобланган.

Грузия жамияти ушбу инқирозлардан чиқишнинг энг тез йўлни излади ва ҳаттоки “афсонавий даъво”га ҳам рози эди. Грузия бу даражага фақатгина энг радикал ва қатъий ислоҳотлар орқали етишиши мумкин эди.

Бунинг учун фуқаролар баъзи нарсаларни тўғри англаши, баъзи нарсаларни йўқотишга рози бўлишлари лозим эди. Узоқ вақтдан бери давом этаётган сиёсий анъаналарга мувофиқ, грузин халқи фақатгина Грузияни қутқарадиган Масиҳнинг келишини хоҳлар эди.

Дастлаб бундай масиҳ сифатида Эдуард Шеварднадзе қабул қилинди, лекин унинг ҳаракатларидаги натижаларнинг ижобий эмаслигини кўриб, грузинлар тез орада ундан воз кечишди ва деярли бир овоздан ёш ва тажовузкор Михаил Саакашвилини давлат раҳбарлигига тайинлашди.

Грузия ислоҳотларининг ўтказилиш сабаб ва моҳиятини ўрганиш ва тушуниш учун жуда муҳим вақт келди. Ушбу ислоҳотлар фақатгина Саакашвилининг ташаббуси ва ажойиб режаси эмас эди. Бу шахснинг келиши ва унга қўйилган вазифалар тарихий белгиланган эди.

Кескин ислоҳотларни амалга ошириш учун Михаил Саакашвилини грузин халқининг ўзи «ёллаган» ва унга кўрсатма берган эди… Кескин ислоҳотлар ҳукумат ходимларини озиқлантирадиган самарасиз иқтисодий ва жамоатчилик муносабатларига барҳам бериш керак эди ва шунинг учун эски давлат аппарати ўзини таъминлаб турган асосларни йўқ қилади деб кутиш мумкин эмас эди.

Шеварднадзе бу хатога йўл қўйди ва бунинг учун тўлов тўлади:

1. Михаил Саакашвили бунга эътиборни қаратди ва ҳокимиятга олиб келган ёш ҳамфикрларига таянди. Дастлаб 10 киши, кейин 50 га яқин – европача замонавий фикрлайдиган, 25-35 ёшлардаги (улар ичида энг ёши каттаси 1968 йилда туғилган Ички Ишлар Вазири Вано Мерабишвили эди). Уларнинг кўпчилиги Грузия техник университетларини битирган ёки Ғарб маълумотига эга бўлган, баъзилари эса сиёсий ва иқтисодийга маълумотга эга бўлганлар. Улар Грузияда янги Европа намунасидаги жамиятни қуришга интилган яхши менежерлар эдилар.

Йирик ҳисобда Грузияда президент Михаил Саакашвили атрофида учта шундай ёш «фанатиклар»лардан ташкил топган марказий «таъсир марказлари» юзага келди: Булар президент Михаил Саакашвили, Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили ва прокурор Зураб Адеишвили.

2. Грузиядаги сиёсий ҳолатнинг ўзига хослиги шундаки, ҳокимиятдаги янги одамлар мамлакатдаги биронта сиёсий ва иқтисодий кучларга қарам эмас эди. Бу нарса уларга, уларнинг мақсадини тушунмаганларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришга қўшимча вақт ва шароит берди, уларнинг мақсад ва принциплари «давлат инсон учун, инсон давлат учун эмас» эди.

Улар ўзларининг мақсадларини амалга ошириш учун сиёсий иродага эга эдилар. Грузия ислоҳотчиларининг энг муҳим вазифалари – амалдорлик ролини тушириш, амалдорликнинг эски аппаратини ўзгартириш, ёш кадрларга таяниш, иқтисодиётни чекланмаган ҳолда хусусийлаштириш ва уни максимал эркинлаштириш, коррупциянинг барча кўринишларига қарши кескин жиддий кураш, барча учун: вазирлар, ислоҳотчиларнинг команда аъзолари, ҳар қандай унвондаги полициячилар, футбол ва эстрада юлдузлари ва барча оддий фуқаролар учун бир хил қоида. Ҳамма конун олдида тенг ва қонун ҳамма томондан сўзсиз бажарилиши лозим!

Шота Утиашвили, Ички ишлар вазирлигининг Ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи: «Коррупция билан муваффақиятли курашиш учун кучли сиёсий ирода зарур, шунингдек шахсий намуна керак: қачонки президент ва унинг вазирлари ўзлари ҳам пора бермайди ва ҳеч кимдан олмайди. Бу ҳолат коррупцияга аралашган ҳар қандай одамни жазолаш учун ахлоқий ҳуқуқ ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилишни бошладилар».

3. Михаил Саакашвили президентлик лавозимига сайланганидан кейин халққа янги ҳокимият олдингисидан кескин фарқ қилишини кўрсатишни зарур деб ҳисоблади.

Шу муносабат билан эски қолипдаги халқ ичидаги “халқ бизда қоидаларни бажаришни яхши кўрмайди”, “коррупция, ўғирлик ва қонундаги ўғрилар бизнинг ҳаётимизнинг бир қисми ва буни ўзгартиришнинг иложи йўқ” каби салбий фикрларни йўқ қилишга қарор қилди.

2004 йилнинг 16 январида Грузия темир йўлининг собиқ раҳбари маблағларни нотўғри ишлатганлиги учун, эртаси куни эса энергетика вазири ҳибсга олинган. Орадан бир ой ўтиб, Ажара шаҳрида қудратли жиноий уюшма бартараф этилди.

Шварднадзенинг қуёви Тбилиси-Париж самолётида ҳибсга олинган. Михаил Саакашвили: «Биз коррупция учун собиқ ҳукуматнинг сиёсатчилари (бир нечта вазирлар, Назорат палатаси раиси ва президент оиласининг аъзолари), шунингдек ўз жамоамизнинг ҳам кўпгина аъзолари, жумладан, вазирлар, вазир ўринбосарлари ва шаҳар ҳокимларини жиноий жавобгарликка тортдик. Булар парламентнинг ҳукмрон партиясидан тўрт депутат, яъни менинг собиқ сафдошларим, мен ишонган ва ҳурмат қилганлардир! 40 дан ортиқ судялар жиноий жавобгарликка тортилдилар. Бу Грузия учун жуда кўпдир. Бу борада бизнинг ёндашувимиз сиёсатга асосланган эмас эди. Биз ҳаммага бир хил муносабатда бўлдик: қўлга тушдингми демак жавоб беришинг керак».

4. Грузия Ички Ишлар Вазирлигининг норасмий картотекасидаги 349та қонундаги ўғрилар мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатган ва уларнинг сони собиқ совет иттифоқидаги барча ўғриларнинг учдан бир қисмини ташкил этган эди.

5. Ҳеч қандай бошқа бирорта республикада “қонундаги ўғри”лар институти Грузияда бўлгани каби бу қадар аҳамиятга ва таъсирга эга эмас эди.

“Қонундаги ўғрилар” ҳокимиятнинг ҳамма соҳасига: ҳокимиятга, полицияга, бизнесга кириб келишган эди.

90-йилларда Ички Ишлар вазири “қонундаги бош ўғри”ни Тбилисининг аэропортида шахсан кутиб олиб ва уни уйига дабдаба билан кузатиб қўйди.

“Қонундаги ўғри”ларга худди Робин Гудга қарагандек қарашган – тизимга қаршилик кўрсатган ва айни пайтда жуда яхши яшаётган қаҳрамонлардек.

Кўпчилик грузин йигитлари конундаги ўғрилар бўлишни орзу қилишарди, қизлар эса уларнинг хотинлари бўлишни ҳоҳлашар эди.

Янги ҳукумат ўз ҳаракати учун одамларнинг адолатсизликдан ва коррупциядан чарчаганини асос қилиб олди. У ўзининг “қонун ўғри”ларидан кўра кучлироқ эканлигини ва мамлакатни ўзгартиришга кучи етиши мумкинлигини кўрсатишни хоҳлади.

Саакашвилининг ташаббуси билан, 2004 йил 24 июнда парламент дунё амалиётида ноёб ҳисобланган «Уюшган жиноятчилик ва рэкет тўғрисида» қонунни қабул қилди ва «жиноятчилик олами», «ўғрилар дунёси», «босқинчилик» атамалари биринчи марта расман тан олинди.

“Қонундаги ўғри”га ҳаттоки жиноят содир этмаган бўлсада 3 йилдан 8 йилгача озодликдан махрум этиш, унга ва унинг оила аъзоларига, яқин қариндоши ҳисобланган бошқа шахсларга тегишли бўлган барча мол мулклар қонунийлиги исботланмаса мусодара этилиши, ушбу қонунда белгилаб қўйилди.

“Қонундаги ўғри” ўғрилар кодексига кўра унинг ўғри эканилиги юзасидан берилган саволга тасдиқловчи жавоб бериши керак. Агар у ўз мақомини тасдиқласа жавобгарликка тортилган. Саволга рад жавобини бериш ҳолати учун улар ўғрилар дунёси тушунчаси бўйича жазога тортилган.

Бу тушунчани қайта кўриб чиқиш мақсадида, улар Москвадаги махсус ўғрилар йиғилишда “қонундаги ўғри”мисан деган саволга “йўқ”деб жавоб беришига келишиб олишган.

Аммо бу вазият ҳам уларга ёрдам бера олмади. “Қонундаги ўғри”ларга ёрдам берганларга, ўғрилар ғазнасини сақлаганларга, ўғрилар йиғилиши ҳақида хабар бермаганларга нисбатан жуда қаттиқ чоралар кўрилиши белгиланди.

Вано Мерабишвили, Ички Ишлар вазири: «Баъзи ҳолларда, айниқса, обшак эгаларига келганида, қаршилик кўрсатишган ҳолда жиноятчиларни тирик қўлга олиш керак эмас деган қарорга келдик».

6. Полиция минтақа бошқарма раҳбарлари огоҳлантириш олдилар, агар улар жавобгарлиги ҳудудида биронта “қонундаги ўғри” озодликда қолса бир ой ичида ҳар бир киши ишдан четлатилади.

Қамоққа олишлар кўпайиб кетди. Грузияда жами 214 “қонундаги ўғри” қўлга олинди. Ҳукм этилган “қонундаги ўғри”лар учун қаттик режимли махсус қамоқхона қурилди, у ерда жазони фақат жиноят олами авторитетлари ўташади.

Шундай қилиб, одатдаги иерархия йўқ қилинди, бу ҳолат эса “қонундаги ўғри”ларнинг оддий маҳбуслар устидан ҳукмронлик қилиш ва ҳамда уларнинг қариндошларидан ўлпон йиғиш имконини йўққа чиқарди. Бундай ўғриларнинг биринчи партиясини қамашганида, улар уяли телефонлар орқали ўз гуруҳларини назорат қилишда давом этишди.

Кейинчалик уларга ташқи дунё билан алоқа қилишни тақиқлаб қўйишди, фақатгина адвокатлар билан учрашишга рухсат берилди, қамоқхоналарда уяли алоқа тизимини блокировка қиладиган ускуналар ўрнатилди.

2006 йил март ойида қаттиқ режимда ушлаб туриш сабабли қамоқхонада тартибсизлик келиб чиқди ва ушбу тартибсизлик ИИВ махсус кучлари томонидан бостирилди. 11 та маҳбус ҳалок бўлди.

Оммавий тартибсизликлар энди бошқа такрорланмади. Озодликда қолган ўғрилар мамлакатни тарк этишга шошилдилар ва улар асосан Россияга кетишди.

Инқилобдан кейин ҳали мустаҳкам оёққа турмаган мамлакат ислоҳотчилари бундай кескин чораларни кўришга қўрқмаганларми?

Вано Мерабишвили: «Ҳеч нарсадан қўрқмадик. Бу ўзгаришлар, биринчи навбатда, одамларнинг эҳтиёжлари эди. Одамлар жамиятнинг барча соҳаларига кириб сингиб кетган коррупциядан ва “қонундаги ўғри”ларнинг устунлигидан ва зулмкорлигидан чарчаган эди”.

7. Янги ҳукумат коррупцияга қарши тизимли чоралар, жазолаш ва профилактика амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ажралмас қисмига айлантирилиши ва бошқа мамлакатларда самарали бўлган усулларни қўллаши керак:

самарасиз ташкилотларни ва давлат идораларининг ортиқча функцияларини бартараф этиш;

янги ташкилотлар фаолиятининг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш ва улар учун кадрлар танлаш;

ходимларни қобилиятига кўра жиддий танлаб олиш, уларни ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш;

қонунлар ва қоидалар талабларига риоя қилишни қаттиқ назорат қилиш;

уларга амал қилмаганлар учун жазонинг муқаррарлигини англатиш;

аллақачон ўрнатилган ва жамиятга зарар етказмайдиган амалиётларни қонунийлаштириш;

давлат органлари билан жамоатчилик алоқаларини соддалаштириш.

Жамият учун тўғри йўналишларни кўрсата оладиган ва жамоат манфаатларига зид бўлган ҳаракатларни содир этадиган барча шахсларни жазолаш учун профессионал тайёрланган полиция керак эди.

Ушбу полиция агар қатъий ислоҳотларга қаршилик кўрсатилса ҳокимиятнинг ишончли таянчи бўлиб хизмат қилиши керак эди. Президент ўзидан олдинги Эдуард Шеварднадзенинг асосий устуни ҳисобланган хавфсизлик кучларининг барча раҳбарларини ишдан бўшатди, 1960 йилларда эса Шеварднадзенинг ўзи Ички Ишлар Вазири бўлган.

Вано Мерабишвили Ички Ишлар Вазири этиб тайинланди. У ва унинг ўринбосарлари ва департамент бошлиқларининг олдин полиция билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.

У нафақат Ички Ишлар вазирлигини янгилади, балки уни амалда нолдан яратди. Грузия Ички Ишлар вазирлиги 2004 йил бошларида Давлат хавфсизлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар департаменти, Нефть қувурларини қўриқлаш департаментлари ва Давлат чегараларини қўриқлаш департаментлари билан бирлаштирилди. Ўхшаш бўлинмалар ва департаментлар йўқ қилинди. Энди мамлакат ичкарисида хавфсизликни таъминлаш учун фақат битта орган ИИВ жавоб беради.

Тизимларнинг бирлаштирилиши, бўлимлардаги ўхшаш функцияларни камайтирилиши, амалдорлар сонининг қисқартирилиши бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятини берди.

Департаментлар бир-биридан маълумотни яширмасликни ўргандилар. Грузия Ички Ишлар ходимларининг умумий сони 75 мингдан 26 минггача қисқартирилди, давлат чегараларини қўриқловчи департаментнинг 4 минг ходимини ҳисобга олмаганда ва полиция қўриқлаш хизматига тегишли бўлган 13 минг ходимни тижоратчилар ва чет эл дипломатик ваколатхоналари иш билан таъминлаши ва ҳақ тўлаши йўлга қўйилди.

8. Терроризмга қарши кураш марказида ҳаммаси бўлиб 42 нафар ходим ишлайди, 2011 йилда 25 марта террористик ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилинган. Тезкор хизматнинг 17% ини аёллар ташкил этади, бу Европа учун юқори кўрсаткич ҳисобланади. Олдинига аёлларни имидж обрў учун ишга қабул қилишган, кейинчалик улар ҳар кунлик қийин ишларни ҳам бажара олишларига ишонишган. Ҳозирги вақтда жиноятчиларни ушлаш учун жисмоний куч деярли талаб қилинмайди.

2008-2011 йилларда ҳибсга олиш жараёнида қуролли қаршиликлар бўлмаганлиги сабабли, бирорта милиция ходими ўлдирилмади, ҳибсга олиш пайтида ҳеч қандай жиноятчи ҳам ўлдирилгани йўқ.

9. Грузин ислоҳотчилари Ички Ишлар Вазирлигининг хусусий бизнесга аралашмаслиги кераклиги ҳақида қарор қабул қилдилар, шунинг учун улар иқтисодий жиноятлар учун тергов қилувчи департаментни йўқ қилишди.

Хўжалик ва иқтисодий жиноятлар Молия вазирлигининг махсус органи – молиявий полицияга топширилди. Илгари, дастлабки қамоқда ушлаб турувчи (КПЗ) полиция бошқармаларига бўйсунар эди, бу эса улар томонидан ҳар қандай ўзбошимчаликларини қилишга имкон берар эди.

Бунга йўл қўймаслик ва вазиятни назорат қилиш учун Ички ишлар вазирлиги Инсон ҳуқуқлари назорати бўйича махсус бошқармани ташкил этди ва бу мамлакатдаги барча КПЗларга бўйсунди.

Омбудсман ва ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳар қандай вақтда КПЗ ва колонияларга ташриф буюриш ҳуқуқи берилди. Қонун хизматчиларига ҳибсга олинган шахсларнинг жисмоний ҳолати тўғрисида билдиргилар тузиш лозимлиги мажбур қилиб қўйилди.

Гумон қилинувчиларга сўроқ пайтида ёзув қурилмаларини ишлатишга рухсат берилди. Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ва жазоларга қарши Конвенция тасдиқланди.

Қамоқхоналарда зўравонлик ва ғайриинсоний муносабатда бўлишга қарши жазо чоралари кучайтирилди.

Йўл ҳаракати полицияси ва оператив хизмат ўрнига патрул полицияси тузилди, бу фақат йўллар ва кўчаларни назорат қилмай, балки кичик зиддиятларни ҳам ҳал қилиши белгиланди.

Криминал полиция, детектив хизмати ва участка инспекторлари алоҳида ажратилди. Энди Грузияда терговчилар йуқ. Олдин Грузия терговчилари МДҲ мамлакатларидаги бошқа ҳамкасбларидек қоғозни у ердан бу ерга қўйиш, ҳужжатлардан нусха олиш каби бирламчи вазифаларни бажаришган.

Фойда бермайдиган институт йўқ қилинди, лекин ҳеч қандай даҳшатли воқеа содир бўлмади. Ҳозир терговчининг ишини участка инспекторлари олиб борадилар, мураккаб ишлар бўйича детективлар иш олиб боришади.

Прокуратура шунингдек мустақил тергов ўтказишда ваколатларнинг кўпчилигидан маҳрум этилган, фақат судда айбловни қўллаб-қувватлайди. Коррупцияни аниқлаш ва унинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлигида полиция ходимларига пора бериш ва олиш бўйича Махсус хавфсизлик хизмати – бош инспекцияси ташкил этилди. Ушбу хизматнинг тахминан 100 нафарни ташкил этган ходимлари ҳар қандай усулларни қўллаб полициядаги фаолиятидан қўшимча даромад кўрадиган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этадиган, ўз хизматларини сотадиган ходимларни аниқлаш бўйича иш олиб бордилар.

Шунингдек, йўл назорати патруль ходимларининг пора олишини аниқлаш бўйича «маст ҳолатдаги» ҳайдовчилар ролида ва қурол, наркотик моддалар ҳамда контрафакт виноларни сотиб олувчилар ролида ҳам иш олиб бордилар.

Полиция фаолияти устидан назорат олиб борувчи департамент бошлиғи Теимурази Маисурадзе:

«2004 йилдан бери маҳаллий телевидениеда мансабдор шахслар ва судялар пора олганликлари учун ҳибсга олинганлиги ҳақидаги ўнлаб кўрсатувлар кўрсатилди.

Олти ойдан кейин эса пора берувчилар коррупцияга қарши роликларнинг асосий «қаҳрамонлари» бўлди. Бир йил ўтгач мансабдор шахслар уларга пул олиб келганлардан оловдан қўрққандек қўрқа бошлашди.

Шундан сўнг улар пора берувчилар уларнинг ғурурини топташаётганликлари тўғрисида полицияга қўнғироқ қила бошлашди.

Шундан сўнг ҳар бир давлат тузилмасига бу ҳокимият ёки полиция ташкилоти бўлсин, махсус хизмат ходимлари ташриф буюриб, ўзларидаги мавжуд муаммони ҳал қилиш бўйича пул таклиф қила бошлашди.

Пора берувчи кўриниши билан пора олувчининг хаёлида : «Бу текширув» деган фикр автоматик тарзда юзага кела бошлади. Минглаб одамлар катта муддатларга қамоққа олинганликлари учун пора бериш ва олиш ҳолатлари табиий равишда йўқолди.

Пора миқдори 20 ларами ёки 20 минг ларами жазо бир хил эди. Кичик амалдор маршрутка ҳайдовчисидан лицензия қилиб бериш учун 50 лара (тахминан 30 АҚШ доллари) миқдорида пора талаб қилганлиги учун 9 йил муддатга қамоқ жазосини олди ва ундан ташқари Марказий канал орқали бир ҳафта давомида унинг юзи экранларда кўрсатилди. Коррупция бўлмаган мамлакатда яшаш катта бахтдир.

10. Бош инспекция ходимлари ўзларининг ҳамкасбларига ҳуқуқбузарлик содир этишлари учун қасддан шароит яратиб, бунинг учун уларни қамаганликлари учун бошида виждонлари қийналишган, кейинчалик эса ўзларининг бу ишларидан фахрланишди, чунки тизимни сотқинлар ва коррупционерлардан тозалаётганликларини англаб етишди.

Грузияда Ички Ишлар вазирлигининг кўпгина ҳуқуқ ва имкониятлари минтақавий ва туман полицияси бошқармаларига, шунингдек маҳаллий полиция участкаларига бўлиб берилди.

Ҳозирги вақтда улар мустақил равишда молиявий ва кадрлар сиёсатини олиб боришлари мумкин. Намуна сифатида айтиш мумкинки, полициянинг минтақа ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари ўзлари ходимларни ишга олиш, уларнинг ишларига ҳақ тўлаш ва бошқармага ажратилган маблағларни мақсадли ишлатиш масалаларини ҳал қила оладилар.

Вазирликнинг кўплаб функциялари фуқаролар билан мулоқот қилишга доир бўлди, олдинлари эса бу жой пора бериш учун майдонга айланган эди.

Ҳозирги пайтда ушбу жараён қонуний асосда бозор муносабатларидан келиб чиқиб расмийлаштирилди ва ишларни олиб бориш қатъий регламент асосида йўлга қўйилди ва бу функциялар ИИВ Хизмат кўрсатиш агентлигига ўтказилди.

Ушбу агентлик имтиҳонлар қабул қилади, ҳайдовчилик гувоҳномасини беради, автомобилларни рўйхатга олади ва рўйхатдан чиқаради, растаможка қилади ва қуролларни рўйхатга олади.

Тизимда иш шундай ташкил қилинганки, инсон ўзининг кўп вақтини бюрократик жараёнларга сарфламайди. Бу ерда ҳар куни минглаб одамларга хизмат кўрсатилсада, навбатда туриш деган нарса деярли йўқ.

Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш, ҳисобга олиш, ҳужжатлар ва рақамларни бериш учун 15 дақиқага етарли. Бундай тезкорликнинг сири шундаки, ҳамма ишлар компютерлаштирилган, маълумотни такрорийлиги олиб ташланди (чунки маълумотларнинг 70 фоизи божхона расмийлаштируви ва рўйхатдан ўтказиш вақтида такрорланади).

Агентлик мижозлари бланкаларни қўлда тўлдирмайдилар. Улардан бошқа идоралардан турли ҳужжатлар талаб қилинмайди, операторлар уларни Интернет орқали қабул қиладилар.

Ички Ишлар вазирлигининг биноси ёнида Кавказдаги энг йирик 40 гектарли автомобиллар бозори жойлашган. Полиция ходимлари у ерда ишлайди, ВИНни текширади, бунда сотувчининг ҳам ва харидорнинг ҳам иштироки талаб этилмайди: маълумот компютерга киритилади ва буни агентлик кўради.

Машинанинг янги эгаси «навбатдаги» рақамни олиши ёки қўшимча тўлов эвазига прейскурантда мавжуд бўлган исталган 7 белгидан иборат бўлган бошқа рақамга буюртма бериши мумкин.

Унинг ажойиблиги шундаки, уни компютер текширади. Энг қиммат рақам (айтайлик, сизнинг исмингиз ёки 7 ёки бирликлардан иборат) тахминан 6 минг долларни ташкил этади, учта рақамли белгилар ва уларнинг орасидаги тиресиз учта белги 400 долларни ташкил этади.

Кавказда бундай чиройли рақамлар савдоси ва уларга эга бўлиш қадрланади ва уларни сотиш кенг йўлга қўйилган, ундан тушадиган маблағ тўғридан-тўғри давлат ғазнасига тушади.

Одатий рақамлар ортиқча тўловларсиз олинади. Кассалар шу ернинг ўзида жойлашган бўлиб, узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Алоҳида рақамларни кейинги бинода жойлашган устахонада иккита полиция ходими тезда тайёрлайди, «кеккайганлар» учун алоҳида рақамлар сериясини тайёрланса, унда ҳолатларда раҳбарлар ва ишнинг ижрочиларини ишдан бўшатишгача бўлган жазо кутади.

Қоидани ўзи бузган ва жавобгарликдан қочиш учун хизмат гувоҳномасидан фойдаланган полиция ходимлари ҳам ишдан бўшатилади. Амалдорларнинг ҳар қандай даражадаги, ҳаттоки энг юқори даражадагиси учун ҳам алоҳида тартибда хизмат кўрсатиш тақиқланган, акс ҳолда бундай ходимларни ҳам ишдан бўшаш кутади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш тартиби ҳам ўзгарган. Ҳамма ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг ўқувчи компютерда аноним тарзда назарий имтиҳонни топширади – унга идентификация рақами берилади.

Аввало, у компьютерда дальтонизм касаллиги бўйича тест қилинади. Агар имтиҳон топширувчи «яширин» рақамларни тўғри аниқласа, демак у тиббий кўрикдан ўтган ҳисобланади ва унга имтиҳон топширишга рухсат этилади.

Агар агентлик ходими имтиҳон топширувчининг ўзини нотўғри тутаётганлигини кўрса унга шифокор чақирилади ва шифокор ушбу ўқувчига ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ёки бермаслик масаласини ҳал қилади. 30 савол учун ярим соат вақт ажратилади, максимал учта хатога йўл қўйишга рухсат этилади. Имтиҳонни топшира олмасанг бир ҳафтадан сўнг қайта топширишга рухсат этилади. Топшира олганларга эса автомобил ҳайдаш ҳуқуқи берилади.

Автомобил ҳайдаш имтиҳонини 5 мартагача топшириш мумкин. 5 мартадан кейин ҳам топшира олмаса назарий имтиҳонни яна қайтадан топширишга мажбур қилинади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун кетган умумий вақт бир соатгачани ташкил қилади ва 35 доллар туради. «Пора» олиш варианти умуман зарарли бўлиб қолди: Агентлик ходимлари 100 – 150 АҚШ доллар пора учун 8-10 йилгача бўлган муддатга қамоққа ташлана бошланди.

Албатта қамчидан ташқари ширинликлар ҳам бор деганларидек, ходимларнинг иш ҳақи 600-700 долларгача кўтарилди, бу эса мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори эди.

Агентликда божхона ва солиқ хизматлари вакиллари бўлиб, уларга шу ернинг ўзида кечиккан божхона расмийлаштирувлари ва солиқ қарздорлиги бўйича жарималарни тўлаш мумкин қилиб қўйилди. Бундан ташқари, улардан судланмаганлик ҳақидаги маълумот ва қурол олиб юриш учун рухсатномалар олиш мумкин.

Ушбу маълумотномалар беш иш куни давомида бепул тақдим этилади. Жараённи тезлаштириш учун прейскурантда кўрсатилгангина тўлов тўланади. Давлат томонидан тижорат хизматларининг бир жойга йиғилганлиги ва кўрсатилиши фуқаролар учун вақтни тежаган ҳолда қонуний йўл билан зарурий хизматларни олишларини таъминлади, коррупцияни йўқ қилди ва давлат хазинасига пул тўлови тушиши миқдорини оширди.

Янги ҳукумат автомобиллар техник назоратини ўтказишни коррупция манбаи деб билди, яъни у келтирган зарарни фойдадан кўра кўпроқ деб ҳисоблаб, токи бу йўналишда пора беришни йўқ қилувчи янги механизм пайдо бўлгунча камида 2012 йилгача уни ўтказишни бекор қилди.

ДАН ва техник назорат соҳасидаги ўзгаришларга қарамасдан (бу ҳақда юқорида қайд этилди), 2003 йилдан 2010 йилгача йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ҳар мингта автомобил ҳисобига кўра ҳалок бўлганларнинг сони 1,79 дан 1.05 гача қисқарди, машиналарнинг сони ҳар минг киши ҳисобига 75 дан 147 гача кўтарилди.

11. Худди шу сабабларга кўра, санитария-эпидемиология назорати ва ёнғин назорати бекор қилинди. Бундан буён ёнғинлар сони ва ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони анча камайди. Олиб бориладиган жараёнларнинг соддалаштирилиши, бюрократиянинг камайтирилиши борасида грузин ислоҳотчилари асосан Америка полиция тизимига таянишган бўлсада, улар яна бошқа мамлакатлар тажрибасини ҳам ўрганиб боришди.

Мисол учун, Хитойнинг Гонконг билан чегарасини кесиб ўтишда, ҳайдовчига машинадан ташқарига чиқишга ҳожат йўқ, чунки у ҳужжатларни берадиган дарча ҳайдовчига мослаштирилган.

Грузиялик божхоначилар яна ҳам илгарилаб кетишди – ҳайдовчига иккита компютер монитори орқали божхона ходимининг нима қилаётганини кузатиб туриш имконияти яратилди.

Икки ҳафта ўтгач, худди шу тажриба ҳужжатларни бериш марказига ҳам жорий этилди. Грузияда янгиликларни бўлишиш жараёнларни соддалаштириш ҳолати «мода»га айланди.

Шундай қилиб, чегара ҳудудида ҳужжатларни расмийлаштиришда бир хонанинг ўзига солиқ органлари, божхона ходимлари ва полициячилар жойлаштирилди. Бу нарса баъзиларга ёқмади.

Қўлланилган вазиятни токи охирги қатъий қарорга келишгунча ўзгартириб туришди. Энди барча енгил автомобиллар бўйича бўладиган жараёнларни божхона ходими, солиқ инспектори ваколатига эга бўлган полиция ходими томонидан амалга оширилади.

Юк машиналари бўйича эса ҳамма жараёнлар жумладан полиция ходими ваколатини ҳам божхоначи бажаради. Натижада, одамлар чегара ҳудудида фақат битта мансабдор шахс билан муносабатда бўлади.

Патрул полициясига келадиган бўлсак, 2004 йил август ойининг бир кунида Грузияда 15000 йўл инспекцияси ходими ишдан бўшатилган – 4,5 миллион аҳолига эга бўлган мамлакат учун бу оз эмас.

ДАН соҳаси давлат хизматларининг ичида энг юқори коррупциялашган соҳа сифатида йўқ қилинди. Россияда Ички ишлар вазирлигининг ислоҳоти доирасида ДАН ходимларининг тахминан 20 фоизи қисқартирилган эди.

12. Уч ой давомида Грузия йўлларида вазиятни ҳеч ким назорат қилмади, ҳеч қандай қўрқинчли воқеа содир бўлмади, грузинлар ўзларини эркин нафас олдик ҳисоблашди.

Ахир, ДАН ходимлари «ўзларини амалда тўлиқ молиявий жиҳатдан таъминлашга эришган эдилар», улар маҳаллий ва транзит чет эл ҳайдовчиларини деярли ҳар бир бурилишда “шилганлар”.

400 километрлик Тбилиси-Батуми магистрал йўлида йўл қоидасини бузмасдан ҳаракатланаётган автомобилни ДАН ходимлари ҳар 3 километрда “солиқ олиш учун” тўхтатишган.

Ҳайдовчилар машиналарда алоҳида қутиларда ДАН ходимлари учун бериладиган порани майда купюра сифатида сақлаганлар, чунки катта купюра берсалар албатта қайтими берилмаган. Ички Ишлар вазирлиги ёш амалдорлари аҳоли учун янги полиция хизматини таклиф қилдилар.

Уч ойдан кейин 3 мингта ёш полиция ходимлари янги форма ва янги Volkwagen, Passat, Opel ва Skoda автомобилларида кўчага чиққанларида йўловчилар шокка тушишди, тўхтаб улар билан гаплашишди. Бу ерда йўловчилар қандайдир ҳийла найранг борми деб ўйлашди…

Патрул хизматини ташкил қилишда Америка тажрибаси намуна сифатида олинди. Икки кишидан иборат экипаж шаҳар бўйлаб муайян маршрутлар бўйлаб ёниб турувчи маёқлар билан ҳаракатланишади.

Патрул полицияси ходими ҳаракатларни кузатишдан ташқари кўчада содир этилган турли ҳуқуқбузарликларга, маиший зиддиятларга, уруш-тўполонларга, зўрлашларга, мобил телефон ўғирликларига ва 022 тез ёрдами қўнғироқларига чора кўриш вазифасига эга.

Энди ушбу рақамга фақатгина йўл-транспорт ҳодисаси гувоҳларигина эмас, балки оддий инсонлар қўнғироқ қилиб полицияни чақиришлари мумкин, ҳаттоки эри кечаси уйга келмаган аёл ёки мушукчанинг дарахтдан туша олмаётганлиги каби оддий ҳолатлар бўйича ҳам.

Патрул машинаси йўл ёқасида турган машиналар олдида тўхтаб, улардаги ҳайдовчи ва йўловчиларга масалан олайлик, машина ғилдирагини алмаштиришми, дори-дармон сотиб олишми ёки қандай қилиб манзилга етиб олиш каби масалалар билан ҳам ёрдам бера бошлади.

Воқеа содир бўлган жойга энг яқин жойлашган экипажга ушбу жойига етиб келиши учун бир неча дақиқа ажратилади. Агар огоҳлантириш сигнали олинса бунда «маҳаллий» экипаж банд бўлса ёки узоқроқ масофада бўлса, ушбу жойга қўшни участка патрул машинаси етиб келади: «бу менинг жойим эмас» каби баҳоналар учун ишидан ажратиб қолишлари мумкин. Бу ҳолатни талончилар яхши билишади, шунинг учун талончиликларнинг сони сезиларли даражада камайди.

Полиция патрулларини ҳамма вақт кўчада кўриш мумкин, шунинг учун одамларда худди “катта ака мени доимо кузатиб турибди” деган ҳис мавжуддир, атиги бутун Грузияда фақатгина 220 та автомобиллар мавжуд, бу нарса ислоҳотларгача бўлган автомобиллар сонидан 4 баробар камроқни ва бошқа мамлакатлардагига қараганда ҳам аҳоли сонига хизмат қиладиган полиция ходимларини ҳисоблаганда ҳам анчагина камчиликни ташкил этади.

Патрул хизмати қаерда олиб борилаётганлигининг аҳамияти йўқ – у Тбилисидами ёки тоғларда олиб борилаяптими техника ҳамма учун бир хил. Ҳар бир автомобил компютер планшетлари билан таъминланган бўлиб, ушбу компютерларда бутун Грузиядаги маҳаллий автомобиллар ва чегара кесиб ўтаётган машиналар базаси маълумотлари жойлаштирилган.

Маълумотлар базаси доимо Интернет орқали янгиланиб турилади. Полициячи ходими жарима ҳақидаги маълумотни киритганидан бошлаб то унинг тўлови ижроси амалга оширилган вақтигача бўлган маълумотни ҳар бир инспектор билади.

Ҳамма патрул автомашиналари тезликни аниқлайдиган ўлчагичлар билан ва рақам белгиларини сканер қиладиган асбоблар билан жиҳозланган. Оқим бўйлаб ҳаракатланаётган патрул ўғирланган машиналарни ҳамда жарима тўламаганларни дарҳол кўради ва аниқлайди.

Патрул автомобилларида видеокамералар ўрнатилган бўлиб улар орқали экипаж суҳбатлари ёзиб олинади. Линияга ишламайдиган видео камера билан чиққан экипаж ишдан бўшатилиши мумкин. Патрулда спиртли ичимликлар миқдорини аниқлайдиган алкометрлар мавжуд. Спиртли ичимлик ичган ҳайдовчиларга биринчи марта 200 лари (120 доллар) жарима солинади, иккинчи марта эса ҳайдовчилик ҳуқуқидан бир йилга маҳрум этилади.

Ҳар қандай тирбандлик ҳолатини полициячи ходимлари скутерлар ёрдамида ёриб ўтади. Тезкор трассаларда ва Грузиянинг барча йирик шаҳарлари йўлларида ташқи кузатув камералари ўрнатилган.

Тезлик тартиби бузилганлиги ҳақидаги маълумот патрулларда мавжуд, лекин улар ҳайдовчиларга жарима солмасдан, фақатгина жарима чекини ёзиб беришади. Агар патрул ходими яқин жойда бўлмаса, жарима чеки ҳайдовчининг уйига юборилади. Бундай қарордан рози бўлмаган ҳайдовчи ўзининг ҳуқуқбузарлиги тасвирга туширилган видеоёзувни полиция веб-сайтидан топиши ва унинг тўғри ёки нотўғри ҳатти ҳаракати бўйича қонун доирасида баҳс мунозара олиб бориши мумкин.

Агар ҳуқуқбузар бир ой ичида жаримани тўламаса, бу миқдор икки бараварга оширилади. Ички Ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эка Згуладзе: «Полиция олдида буюк вазифаларни амалга ошириш турар эди – ҳайдовчиларни йўл қоидаларини ҳурмат қилишга мажбур этиш. Бир йил давомида бизнинг хизматимиз уларни қизил чироқда тўхташни ўргатишга қаратилди. Яна бир йил – улар чизиқ орқасида эмас, балки олдида тўхташни ўргатишга кетди”.

13. Узоққа қатновчи ва маҳаллий ҳайдовчиларнинг тан олишларича, минтақада жойлашган бошқа мамлакатларга нисбатан Грузияда автомобил ҳаракати жуда комфорт ҳолатига келтирилди. Юк ташувчи, ҳаттоки енгил автомобилларни патрул ходимлари фақатгина улар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолатдагина тўхтатишади.

Патрул ходимларига машиналардаги юкларни текшириш қатъиян тақиқланди. Одатда патрул машинасида иккита полиция ходими бўлиб, улар доимо алмашиб туради, чарчаган жуфтликлар йўқ, бу нарса жуфтликларга ноқонуний ишларни олиб боришга йўл қўймайди.

Бундан ташқари, бир патрул ходими нотўғри қадам ёки жиноят содир этса, шериги бу ҳақида хабар бериши лозимлиги мажбур этиб қўйилди. Хабар бермаслик учун қамалиши ҳам мумкин, чунки унинг шериги бош инспекция томонидан “махсус қўйилган” ходим бўлиб чиқиши ҳам мумкин.

Агар бир полиция ходимининг жиноят содир этганлиги маълум бўлса унинг сабабини, ҳамма у ишлайдиган полиция бўлими ходимлари ўрганишлари шарт қилиб қўйилди.

Грузия ва Туркия ўртасидаги Сарпи божхона ходимлари таркиби кимдир пора олганлиги учун бир йил давомида 7 марта ўзгартирилди. “Бригада буни кўрмай қолди, билмай қолди” деган баҳона ишламайди. Ҳамма божхона ходимлари кўриниб турадиган ойнали кабиналарда ишлашади, улар ҳаммани ва ҳамма уларни кўриб туради. Янги ҳокимият фуқароларни ҳар бир фуқаро содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳақида полицияга хабар бериш шартлиги ҳақидаги тушунчани катта қийинчилик билан ўргатишди.

Ҳар қандай шарқ мамлакатларидагидек, Грузияда ҳам ҳеч ким ҳеч қачон ўз хизмат мансабидан фойдаланиб қариндошларига ёрдам беришлик бу жиноят эканлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эдилар.

Грузияда ҳар бир фуқаро бир ҳақиқатни англаб етиши лозим эди: қонун ижроси таъминланиши лозим бўлган жойда дўстлик, севги ва бошқа инсоний туйғулар иккинчи даражага ўтишини! Раҳбарлар ва жамоалар ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган ҳамкасбларини ҳимоя қилишни тўхтадилар.

Олдин ўзининг яқини ҳақида хабар берганни хоин деб ҳисобласалар, энди пора олган ва бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиб ўз ҳамкасбларини қийин аҳволга солиб қўйганларни “сотқин” деб атай бошладилар.

Бундай полиция ходимлари Грузияда қаердан пайдо бўлиб қолди? Полиция ишига номзодларни танлаш ва тайёрлаш Ички Ишлар Вазирлигига эмас, балки 1990-йиллардан бери мавжуд бўлган Полиция Академиясига топширилди. Бундан олдин бу академия тўлиқ «тозаланди».

Қариндошлари ва дўстларини доимий равишда қўнғироқ билан таниш билишчилик қилиб академияга жойлаштирадиган ректор ўзгартирилди.

2005 йилда ректор қилиб Америка Rand Corporation тадқиқот ташкилоти ходими Анна Чихиташвили тайинланди, у янги ҳокимиятнинг дўсти ва яхши менежер ҳисобланар эди. Коррупцияга ботган, билимлари эскирган ўқитувчилардан воз кечилди, билимли ўқитувчиларгина қолдирилди.

Академияда ўқув муддати тўрт йилдан уч ойгача қисқартирилди, умумтаълим фанлари йўқ қилинди, чунки полицияга асосан олий маълумотли одамлар қабул қилина бошланган эди.

Детектив ёки криминалист бўлиш учун Академияга киришда талабгор олий юридик маълумотга эга бўлиши керак эди. Ишга қабул қилишда асосан олий маълумотлиликка урғу берилиши натижасида полицияга ишга кириш учун олий маълумотли ўқитувчилар, муҳандислар, банкирлар ҳаттоки собиқ хусусий фирмалар директорлари талабгор бўла бошлашди. Улар янги хизматнинг асосий ўзагини ташкил қилдилар.

Полиция академиясига кириш учун талабгорлар сони ҳар бир ўринга 50 кишига тўғри келиши бу касбнинг обрўси ошганлигидан далолат беради. Кириш имтиҳонида 100 саволдан 60 та саволга тўғри жавоб бериш суҳбатдан ўтиш ҳуқуқини беради. Уни психологлар, профессор-ўқитувчилар, шу соҳанинг мансабдор шахслари олиб боради. Уни ўтказишда Ғарб экспертлари билан биргаликда ишлаб чиқилган психологик, тажовузкорлик ва ақл-заковат учун тестлар қўлланилади.

Полицияга фақат IQ даражаси ўртачадан юқори бўлганлар ишга олинадилар. Руҳий даражаси барқарор бўлмаганларга бошқа мезонлар бўйича тўғри келишига қарамасдан рад жавоби берилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг собиқ ходимларини ишга олишмайди (баъзи ҳолатлардан ташқари, агар уларнинг олдинги хизматларида шубҳали ҳолатлар кузатилмаган бўлса).

Собиқ ходимларнинг ичидан тест синовларидан ўтган озчиги ҳам озгина вақтдан кейин ўзлари ишни тарк этишди, чунки уларнинг олдинги ҳаёти Ички Ишлар Вазирлигининг янги иш шароитларига мос келмаган эди. Олдинги кадрлардан фақат 5%гина ишда қолдилар.

14. Ўқишга киргандан сўнг курсант ўқув дастурини олади. Ҳамма учун инглиз тили ўрганиш ва билиш мажбурий қилинди ва қолган предметларни ўрганиш ўзлари танлаган мутахассислик талабидан келиб чиқади (патрул, детектив, участка инспектори).

Ўқитишда турли ролларга кириб ўз қобилиятларини кўрсатиш услубларидан фойдаланилади ва тез-тез текширув, синовлар ўтказиб борилади. Синов жараёнида курсантлар устидан видео камера орқали кузатиб борилади. Таълим бепул ва ётоқхона билан таъминланади.

Курсантларнинг тахминан 70 фоизи академияни муваффақиятли тамомлайдилар. Синовдан ўта олмаганларга академияга иккинчи марта кириш мумкин эмас. Таълим уч ой билан чегараланмайди.

Ишловчи полициялар мунтазам равишда бир ёки икки ҳафталик қайта тайёрлаш дастуридан ўтишади, янги мутахассислик (масалан, детективлик) сертификатларини оладилар. Қайта тайёрловдан ўтмасдан Ички Ишлар Вазирлиги хизмат пиллапоясидан кўтарилиш мумкин эмас.

Мезонларга кўра танлаб олинган Грузия полициячиларининг ойлик маошлари юқори даражани ташкил этади. Грузияда ўртача иш ҳақи 200 долларни ташкил қилса, участка инспектори ойига 400-500 доллар, патрул хизмати ходими – 600-1000 доллар, бўлим бошлиқлари ва детективлар эса 2000 долларгача ойлик маоши олишади.

15. Бундан ташқари, тиббий суғурталаш, ўлим ёки жароҳатлар учун суғурта миқдори ўтаган хизмат муддатидан ва жиноятларни очишдаги иштирокидан келиб чиқиб сезиларли миқдорни ташкил этади. Бундай ҳолатда бериладиган маош миқдори тузилган баённомалар ва ёзилган жарима чеклари сонига боғлиқ эмас.

Грузияда полиция касби ҳурмат қилинадиган касбга айланди. Полицияга 19 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар ишга кира бошладилар. Уларга жуда юқори бўлмасада лекин арзийдиган маош учун 2 йилдан 5 йилгача ишлаб кейин кета олишлари имконияти яратилди.

Виждонан ишлаган полиция ходимлари пенсияларининг бир қисмини умрбод сақлаб қолинади, бир мунча вақт мобайнида улардаги ижтимоий имтиёзлар сақлаб қолинади, масалан давлат дастурлари асосида Грузияда, шу жумладан чет элда ҳам олий таълим олишда, ишга қабул қилишда устунлик мавқеига эга бўлдилар.

Полицияга ишга қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида ҳокимият аҳоли ичидаги обрўсини кўтариш мақсадида кучли тарғиботчилик компаниясини олиб борди. Кўчалардаги баннерларга иккала жинсдаги «патрул» ходимларининг жилмайиб тушган фотосуратлари кўплаб қўйилди.

Худди Америкадагидек мактаблар полиция ходимларини машғулотлар ўтказиш учун таклиф қила бошладилар. Буларнинг барчаси полиция касбининг обрўси кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатди. Ёшларнинг тўртдан бир қисми полицияда ишлаш ҳоҳишини билдира бошладилар. Грузин болалари жиноятчига қараганда полиция ролидаги ўйинларни кўпроқ ўйнашни бошладилар.

Асосий мақсад жиноятга жазонинг муқаррарлигини англатиш, виждонли полиция ходимларини кўпайтириш эди. Эски тизим иш жараёнидаги принциплар янги ишга кирганларни тезда ёмон йўлга ўргатар эди. Ислоҳотларгача бўлган грузин полициясида ходимнинг коррупцияга аралашмаслик имкониятини қилолмаган полиция қуйидаги схема бўйича ишлаган: қўшимча ишлаб топилган 10 ларидан 2 лариси ДАН ходимининг ўзида қолган, 8 лариси эса юқорига ҳатто вазиргача “узатилган”.

Худди шу услуб барча давлат муассасаларида мавжуд эди. Шота Утиашвили: «Полиция ходимлари пора олишни уларнинг ойлик маошлари кўтарилганлиги учун тўхтатганлари йўқ, улар катта маош олмайди ҳам, асосий сабаб бошлиқлар ўз қўли остидагилардан “солиқ олиш” талабини тўхтатишди. Олдинлари эса оддий ДАН ходими бир ойда ўз бошлиғига тахминан 400 лари пора сифатида ишлаб топилган пулдан бериши керак бўлган.

16. Янги ҳокимият шундай шароит яратдики, пора олишга зарурият йўқолди, порани олиш жуда мураккаб бўлиб, бунинг учун жуда қаттиқ жазо белгиланиши муқаррар қилиб қўйилди. Бош инспекция ходимлари атайлаб полиция ходимларининг пора олишларини синаб кўришар эди ва кейин бундай салбий ҳолатлар олинган кадрлар етакчи телеканаллар орқали кўрсатилиб тайинланган қаттиқ жазолар ҳақида хабарлар бериб борилди.

Грузияда коррупцияга қарши ушбу қонунларда ҳаттоки пора олиш кам миқдорни ташкил этсада, жазо олиш узоқ муддатни ташкил этди. Масалан, 50 доллар учун 10 йилга озодликдан маҳрум этиш, телефон ўғирлаганлик учун 5 йилга озодликдан маҳрум этиш белгиланган.

Вано Мерабишвили: «Украинада ДАН ходими 200 гривнадан кам пора олган бўлса, у 500 доллар жарима тўлаб, бундан кейин хизматни давом эттириши мумкин. Мен бу ҳолатни асло тушунмайман. Бизда бундай нарса йўқ”.

17. 2005 йилда 200 дан ортиқ полиция ходимлари қамоққа олинди, 2006 йилда эса янада кўпроқ ва ҳаттоки 2010 йилда ҳам ойига 2-3 нафар полиция ходими ҳибсга олинди ва ишдан бўшатилиб турилди. Бу нарса грузин жамияти Грузияда аҳвол ижобий томонга ўзгараётганлиги ҳақида белги эди. Фуқароларнинг бундай янгиликларга нисбатан онгини ўзгартириш жуда қийин бўлди.

Одамларнинг пора таклиф қилиш каби салбий одатларидан воз кечишлари қийин бўлди. Жазонинг муқаррар эканлигини англаб етиш ва ҳис қилиш эса бунда ёрдам берди олди. Қамоққа фақатгина порани олган ва берганларгина эмас, ҳаттоки ушбу ҳодисани яширганлар ҳам жўнатилди.

Натижада, қамоқхоналар контингенти 4 баробарга кўпайди, Грузия аҳолиси жон бошига ҳисоблаганда маҳбуслар сони Европада 3-ўринни (Россия ва Белорусиядан кейин) эгаллади.

Вано Мерабишвилининг сўзларига кўра, сўнгги уч йил мобайнида маҳбуслар сонининг ўсиши тўхтади, сўнгги беш йил ичида шартли жазо сони 10 баробар ошди; АҚШ қамоқхоналарига ўхшаш қамоқхоналар қурилиши учун 300 миллион долларга яқин маблағ ажратилди.

18. Ўзлари ва юқоридаги раҳбарлар учун қўшимча даромад топишдан озод бўлган полиция ходимлари фуқароларга нисбатан анча кўнгилчан бўлиб қолишди, бундан ташқари ИИВ раҳбарияти шахсий таркибга фуқароларга нисбатан бағрикенглик муносабатида бўлиш лозимлигини таъкидлаб туришди.

Энди майда ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқбузарлар оғзаки ёки ёзма огоҳлантиришлар билан кифояландилар. Эндиликса эса полиция ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан бериладиган танбеҳ ва танқидлар уларнинг жуда кўнгилчан эканликлари учун берила бошланди.

«РИА Новости» Тбилиси бюроси директори Бесик Пипиа: «Грузияда полиция ходимининг тушига ҳам кирмайди инсонни сабабсиз ҳолда ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилиши. Грузия аҳолисининг фикрига кўра замонавий грузин полицияси – бу барқарорлик, хавфсизлик, бошингга кулфат тушса ёрдам берадиган ҳақиқий дўстдир”.

19. «Сўнгги пайтларда Бош инспекция ходимлари томонидан полиция патрул ходимларининг пора олишлари ёки олмасликлари масаласида ва ушбу полиция ходимлари томонидан хизмат вазифалари мажбуриятининг ижроси қандай бораётганлиигини аниқлаш бўйича ҳам “махсус” ишлар олиб борилмоқда.

Мисол учун, йўл ёқасига йигит югуриб чиқиб қўл силтайди, патрул унинг олдига келиб тўхтаганида бу йигитнинг ҳамён топиб олганлиги маълум бўлади. Патрул ҳамён ичида суғурта гувоҳномаси борлигини аниқлайди ва маълумотлар базаси орқали ушбу суғурта гувоҳномаси эгасининг телефон рақамини аниқлаб, унга қўнғироқ қилади ва эгаси йўқотилган нарсаси ортидан келади.

Патрул ходими бу нарсанинг текширув учун қилинганлигини билмайди, лекин у синовдан муваффақиятли ўтди. Бундай синовлар ҳамма полиция бўлимларида ўтказилиб турилади. Инспекция ходимлари оддий фуқаролар қиёфасида полиция участкасига келиб, арзимаган сабабларга кўра жиноий иш очилишини сўрашади.

Олдинлари бундай майда сабаб ва ҳодисалар ҳақида ҳеч ким бундай фуқаролар билан гаплашиб ҳам ўтирмаган, масалан, телефон йўқолиши бўйича.

Энди бундай майда сабаблар учун ҳам жиноий иш қўзғатилишининг сони кескин ўсди ва бу муаммо осон ечилди.

Масалан, мобил телефон йўқотилганлиги ҳақида хабар беришнинг ўзи кифоя, унинг IMEI си базага киритилади, аппарат ёқилиши билан дарҳол унинг жойлашган жойи ҳақида полиция участкасига хабар келади.

Полиция ходимларининг интизомли ва сўзамол бўлиб қолишларининг сабаби жиноятларни қайд қилиш талаби қаттиқ кучайганлиги, ҳамда жиноят ишининг қўзғатилмаслиги учун полиция ходими ишдан бўшатилишидан тортиб то унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиши бўлди.

Ишда жиноятлар ҳақида ҳисоботлар берилиши энди асосий кўрсаткич бўлмай қолди. Энди ҳар қандай жиноят ҳақидаги маълумот факти асосида дастлабки тергов бошланади. Ишнинг бориши, топшириқларнинг бажарилиши, муддатларга риоя этилиши, электрон ҳужжатлар айланиши доирасида домий равишда кузатилиши йўлга қўйилди.

Грузияда жиноятларни қайд этиш ҳолати кучайтирилди, шахсга нисбатан қилинган оғир жиноятлар сони ислоҳот йилларида 100 минг кишига нисбатан олиб қаралганда 3 мартадан кўпроқ қисқарди: 2004 йил – 62,6, 2005 йил – 71,8, 2006 йил – 73,6, 2007 йил – 51,5, 2008 йил – 44,7, 2009 йил – 32, 2010 йил – 23,1 кўрсаткичларни ташкил этди.

20. Грузиянинг ҳамма шаҳарларида полиция бўлимлари учун янги бинолар қурила бошланиши муносабати билан эски, одамларда қўрқув уйғотган бинолар болалар боғчалари, шифохоналар, қариялар уйларига топширилганда фуқаролар «янги ҳокимият бюджет пулларини яна чиройли қилиб ўзлаштираяптилар» деб ўйлашган.

Шиша кубиклар шаклидаги қурилган бинолар орқали ҳокимият полициянинг халқдан яширадиган ҳеч қандай сири йўқлигини, исталган инсон бундай полиция бинолари ичидаги воқеаларни кўриб баҳо беришларини кўрсатишдан иборат эди.

Бинодаги ойна жалюзиларни ёпишга фақатгина куннинг иссиқ пайтида рухсат этилган. Энди ёпиқ кабинетларда одамларни қийнаш учун яширин хоналар йўқ эди. Бутун бўлим ходимлари бир бўлиб битта жойда ишлаб ўтирар эди.

Полиция ходимларининг тан олишларича: ҳамма нарса кўриниб турадиган шароитда, тўғри ва кўчма маънода ҳам ишлаш қийин – эски бинони бузишга қараганда инсон генетикасига ўрнашган хотирани ўчириш қийиндир. Лекин уларнинг бу ички азобларини уларга халқ билдирган ҳурмат йўқ қилди.

Ҳозирги вақтда олдинлари ишлатиладиган «сиз» каби пулга йўналган муомала мурожаати эндиликда мавжуд эмас. Ҳаммага бир хил муомала. Ҳар қандай воситалар билан ҳисоботни яхшилаш учун тан олдириш воситалари йўқ қилинди.

Гумондорнинг тан олиши унинг айбининг исботланганлигини билдирмайди, терговда олинган кўрсатмаларга қараганда суд жараёни иштирокчиларининг кўрсатмалари устувор ҳисобланиши белгилаб қўйилди. Сўнгги йилларда бир марта ҳам полиция маҳкамаларида «ноаниқ бўлган ҳолатларда» ўлим факти содир бўлганлиги ҳолати қайд этилмади. Грузияда жаҳон амалиётида учрамайдиган бюджетни тўлдириш усулларидан фойдаланилади.

Михаил Саакашвили: “Эски ҳокимиятнинг ҳамма вакиллари коррупцияга аралашганликлари учун давлат бюджетига катта пул маблағи ўтказишлари эвазига жавобгарликдан озод этилдилар. Мисол учун бизда нафақалар бўйича аҳолига нисбатан давлатнинг катта қарздорлиги мавжуд эди.

Эдуард Шеварднадзенинг қўлга тушган куёви пенсионерлар учун 3 ойга пенсиясини тўлаб берди. Давлат бюджетига ўнлаб миллионларни темир йўллар собиқ бошлиғи ҳам ўтказди. Назорат палатасининг собиқ бошлиғи шаҳар ташқарисидаги катта уйидан ажралди, ушбу уй ҳозирда камбағаллар ва муҳтожлар учун пансионат қилиб берилди.

Албатта бундай юмшоқ сиёсатни биз “собиқ”ларга нисбатан қўлладик. Бизнинг жамоамиздаги коррупционерларга нисбатан эса янада қаттиқ жазоларни қўлладик. Уларнинг аксарияти “ўтириб” ҳам чиқишди”.

21. Баъзида Грузияда ҳокимиятга нисбатан бутун мамлакат бўйлаб Ички Ишлар Вазирлиги назорати ўрнатилган, мамлакат полиция давлатига айлантирилган деган айбловлар қўйилади. «Полиция давлати» атамаси нимани англатади: фуқаролар полициядан қўрқишадими ёки унга ишонишадими?

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Грузияда одамларнинг полицияга ишониш даражаси юқори – 87% ни ташкил қилади, уюшган жиноятчилик ва босқинчилик йўқ, одамлар ва машиналарни ҳеч ким ўғирламаяпти, охирги 5 йил давомида ҳеч қандай буюртмали ўлим содир этилмади.

Вано Мерабишвили: «Агар бу давлат полиция давлати деб номланса, мен Грузиядаги бундай полиция давлати қурилганидан фахрланаман».

22. Ишдан бўшатишларга кўпчилик кўникиб ҳам қолди, чунки янги ҳокимият намунада шуни кўрсатдики, Грузияда ҳақиқатдан ҳам кескин янги ўзгаришлар бошланди, ишдан бўшаётганлар ҳам энди эскичасига ишлаб бўлмаслиги, яхшиси “қаршиликларсиз” ишдан кетиш лозимлигини тушуниб етдилар.

Албатта, бундай деб ўйламаганлар ҳам бор эди… Кўпчилик ишсиз қолганлар, шунингдек юқори мансабдорлар такси ҳайдовчиларига айландилар. Ҳайдовчилик қилиб пул топишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди.

Бироқ, ҳамма ҳам ўзларининг ҳозирги ҳолатларига рози бўлмасдан бир кун ичида ўртача бир ойлик пенсия пулини ишласаларда ўзларини ҳали ҳам ишсиз деб ҳисоблайдилар, бу пул эса олдинги ишлаган жойидаги ойлик маошларидан кўпроқдир. Энди улар кўпроқ ишлашга мажбур, бу нарса эса ҳаммага ҳам ёқмайди. Табиийки, улар мухолифат тарафидамиз деб ҳисоблашадилар.

Шота Утиашвили: «Ҳокимиятга Саакашвили келганидан сўнг дарҳол Ички Ишлар тизимидан 15 мингта ДАН ходимлари ишдан бўшатилди. Бу нарса аҳолининг кучли ҳимояси асосида амалга оширилди. Аввалги вақтда бундай ислоҳотларни амалга оширишга бизда қатъийлик етишмас эди. Ҳар бир ўтказилган оғир ислоҳотлардан сўнг норозилар сони кўпаяди, уларнинг сони катта миқдорга етганда мамлакатда тартибсизликлар содир этилиши табиийдир”.

23. Грузия коррупциялашмаган юқори малакали полицияга эга бўла олишлиги мумкинлиги аниқланганидан сўнг, ажратилган маблағларнинг эса агар ўғирланмаса етарли бўлиши кўриниб қолгандан сўнг бошқа муаммоларнинг ҳам ечимлари топила бошланди. Албатта, бу ерда кўпгина нарса бошқарувга тайинланган раҳбарларнинг тоза фикри ва ҳаракатига боғлиқ.

Полициядаги ислоҳотлар ҳокимиятга бўлган ишончни кучайтирди ва бошқа соҳалардаги ислоҳатларни ҳам худди шундай олиб бориш мумкин деган хулосани яратди. Янги тижоратни олиб боришда янги ҳокимият бизнес соҳасидаги бюрократик тўсиқларни, бизнес соҳасига амалдорларнинг аралашувини кескин камайтирди ҳамда тадбиркорлар ва аҳолининг ҳар қандай сўровига жуда тезликда ижобий ёндошган ҳолда жавоб беришни ҳокимият вакиллари олдига қатъий қилиб қўйди.

18 та вазирликдан 13 таси, 52 та ташкилотдан 34 таси, қолган муассасаларда ҳам ходимларнинг деярли ярми камайди. Лицензиялар ва рухсат бериш тартиблари ва уларнинг амалдорлар томонидан назорат қилиниш ҳолатлари 1 мингдан 140 тагагача қисқартирилди, деярли барча ГОСТлар бекор қилинди.

Рухсатнома тизими асосига Швеция ва Янги Зеландия тажрибаси олинди. Грузияда солиқ қонунчилиги максимал даражада соддалаштирилди, умумий солиқ юки камайтирилди, 22 та солиқ туридан 6 таси қолди ва 2012 йилдан бошлаб улар сони 4 тага туширилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ ставкалари ва даромад солиғи 12 фоизга камайди. Божхонанинг 16 та таърифи 30% гача, қолган учтаси эса – 0%, 5% ва 12% камайтирилди. Бу ерда бўлса Сингапур ва Гонконг тажрибаси олинган.

24. Иқтисодий эркинлик деб номланган акт қабул қилинди, бундай эркин иқтисод принципларини бузишга давлатнинг ҳам ҳуқуқи йўқ қилинди. Давлатнинг умумий харажатлари Ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизи қилиб белгилаб қўйилди, лицензиялар сонини ва янги назорат ташкилотларини тузиш ман этилди, янги солиқ турини жорий қилиш фақат умумхалқ референдуми орқали йўлга қўйилди, ҳар қандай нархлар устидан назорат бекор қилинади, давлатнинг банкларга эгалик қилиши ёки ўзга воситачи молия муассасалари ёки ларининг конвертация қилиниши ва капитал маблағларини чеклаши ман этилди.

25. Анъанавий антимонопол қонунчилиги ўрнига рақобатни чегараламайдиган «Эркин ва рақобатбардош» савдога тегишли қонун қабул қилинди. Грузия амалда тўлиқ равишда ўзининг молиявий ва биржа бозорини халқаро рақобат учун очди, А+ ва ундан юқори бўлган чет эл банклари грузин бозорига ҳеч қандай чекловларсиз кириб келиши мумкин бўлди. Бир неча йил ичида мамлакатда тўлиқ хусусийлаштириш ишлари ўтказилди.

Давлатга тегишли йирик объектлар ва мулклар қолмади. Барча корхоналар, жумладан стратегик корхоналар – заводлар, инфратузилма объектлари, соғлиқни сақлаш ва таълим, кемалар, ўрмон, сув, балиқ ресурслари, қишлоқ хўжалиги ерларининг 66 фоизи хусусий шахсларга топширилди, хусусийлаштиришдан келган маблағ миқдори ялпи ички маҳсулотнинг ўнлаб фоизини ташкил қилди ва бу маблағлар ислоҳотларни ўтказиш учун йўналтирилди.

Эркинлаштириш билан параллел равишда ислоҳотчилар тадбиркорларга ва оддий фуқароларга ҳам солиқ тўлашни ўргатишга ҳаракат қилдилар. Илгари, солиқларнинг 10 фоизигина бюджетга келиб тушган.

Компанияларнинг солиқ бўйича қарздорлик миқдорини аниқлаш ва улардан ушбу солиқ тўловларни ундиришнинг деярли имконияти йўқ эди. Шунинг учун, 2004 йилда аввалги йиллардаги барча солиқ жиноятларига амнистия берилди.

2004 йилгача бўлган ҳисоботларни йўқ қилиш учун рухсат берилди ва уни талаб қиладиган мансабдор шахслар учун жиноят жавобгарлик белгиланди, шундан сўнг тадбиркорларда “алдов” схемаси бўйича ишлаш ҳоҳиши йўқолди ва маъмурий солиқлар сифати яхшиланди, солиқ тушумлари ўсди: 2004 йилда ЯИМга нисбатан 15,6 %ни , 2005 йилда – 17,1%, 2006 йилда – 19,2 %, 2007 йилда – 21,6 %, 2008 йилда – 24,9 %, 2009 йилда – 24,5 фоизни ташкил этди.

26. Шунга қарамай, бизнесдан олинадиган солиқ миқдори энг паст даражада қолди. Грузияда фуқароларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари юқори даражада соддалаштирди. Ҳар қандай шаклдаги компанияни 13 дақиқада (бу стандарт) очиш мумкин.

Қайд этиш масаласи билан Адлия вазирлиги шуғуллансада (солиқ хизмати эмас) у ерга боришнинг ҳожати йўқ, банк филиалига мурожаат қилиш кифоя, банкда Адлия вазирлиги ходими мавжуд бўлиб бизнес соҳаси Интернет Онлайн тартибда қайд этилади.

Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган махфий объектларидан ташқари интернетда очиқ равишда мулкка эгаликнинг электрон реестри жойлаштирилди. Бугунги кунда Грузияда бир куннинг ичида бизнесни очиб, бизнес соҳаси учун зарур бўлган бинони ошкора сотиб олиш ёки ижарага олиш ва ишни бошлаш имконияти яратилган. Сизнинг олдингизга бандитлар ҳам, полициячилар ҳам, ёнғин хавфсизлиги ва санитария-эпидемиология станцияси ходимлари ҳам яқинлашмайди.

Жаҳон банки томонидан ҳар йили аниқланган бизнесга яратилган шароит нуқтаи назаридан, 2009 йилда Грузия дунёда 11-ўринни эгаллади (2004 йилда 150-ўринни эгаллаган эди), бу борада Финляндия, Швеция ва Япониядан олдинга чиқди ва бизнесни қайд қилиш осонлиги нуқтаи назаридан биринчи ўринда туради. Бунинг учун Грузияда 1 кун, Россияда 31 кун, Грециядада 33 кун, Болгарияда 20 кун зарур бўлади.

27. Америкадаги солиқларни тўлаш қулайлигини баҳоловчи Forbes журналида Грузия бу борада Европада энг қулайлик яратилган мамлакат ва Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Гонконгдан сўнг дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган давлат эканлиги эътироф этилган.

Буларнинг барчаси хорижий сармоядорларни жалб қилди. Шота Руставели проспектида Marriott, Radisson, Sheraton, Kempinski меҳмонхоналар очилди. Бирлашган Араб Амирликлари инвесторлари Поти портини сотиб олдилар ва қайта қурдилар.

Турклар Тбилиси ва Батуми аэропортларини сотиб олдилар ва қайта қурдилар. Украиналик миллиардер тоғ чанғи спорти Гудаурини сотиб олди. Россия бизнесига эса Грузия электр тармоқлари тегишли.

ВТБ янги филиалларини очмоқда, уларнинг қарийб 90% акцияси Россия ҳукуматига тегишли. Грузин сарҳадларини “Билайн” ҳам эгалламоқда. 2004-2009 йилларда Грузия иқтисодиётига хорижий инвестициялар 6,5 миллиард доллар билан кириб келди;

аҳоли жон бошига тўғри келадиган хорижий инвестициялар ҳажми бўйича фойдали қазилмаларга эга бўлмаган Грузия улкан Россияни қувиб етди;

олинган ташқи инвестициялар ҳажми ва хорижий сармоядорлар учун жозибадорлик бўйича Грузия Европа Иттифоқининг янги аъзоларига тенглашди.

28. Ислоҳотлар натижасида охирги беш йил ичида қашшоқ ва ярим вайрона давлат жуда ривожланаётган иқтисодга эга бўлди. Грузия бюджети даромадлари 2003-2008 йиллар ичида қарийб 6 мартага ўсди – 558 миллион доллардан 3,3 миллиард долларга, 2004-2008 йилларда Грузия иқтисодиёти йилига 9-12 фоизга ўсди, 2008 йилда дунёдаги иқтисодий инқироз ва августда бўлиб ўтган уруш натижасида иқтисодиётнинг диверсификация қилинганлиги туфайли ЯИМ 3,9 фоизга камайди.

29. Ички ишлар вазирлиги бир йил ичида тергов қамоқхоналардаги вазиятни тубдан ўзгартирди. Пенитенциар тизими соҳасида муваффақиятлар унчалик кутилганидек бўлмади. Ҳа, ишчиларнинг 80 фоизи ишдан бўшатилди, қолганлари психологик тестдан ва қайта тайёрловдан ўтказилди.

Назоратчи лавозимига армияда хизмат қилган ва жазо ижросини бажариш вазирлигига тегишли махсус курсларни тугатганлар ишга олинди. Иш ҳақи оширилди.

Қамоқхоналар Европа модели бўйича қурилди. Янги қамоқхоналардаги вазият яхшиланди, аммо маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабат тўлиғича йўқ қилинмади.

Агар назоратчиларга куч ишлатиш ҳуқуқи берилиб, лекин унинг устидан назорат ўрнатилмаса, албатта бу ерда қонунбузарлик юзага келади. Соқчилар ўзлари бу ерда зулмнинг мавжудлигини билдириб турадилар.

Халқаро қамоқхона амнистия ташкилоти Кавказ филиалининг директори Цира Чантуриа: «Маҳбусларга нисбатан зўровонлик қилиш қамоқхоналарнинг тўлиб тошганлиги, қамоқхона ходимлари ўзларининг жазоланмасликларини ҳис қилиши маҳкумларнинг ҳуқуқларини бузишга ёрдам беради. Уларга ўз усуллари билан қамоқхоналарни бошқариш учун рухсат берилди … улар зўравонлик ёрдамида маҳбуслар билан шафқатсиз муносабатлар орқали муомалада бўладилар».

30. 2012 йил сентябр ойида 8-сонли «Глдани» қамоқхонасида маҳбусларни калтаклашлари ҳақидаги телевидение кўрсатуви жамоатчиликнинг ва ҳукуматнинг қаттиқ ғазабига сабаб бўлди. Жазони ижро этиш департаментининг 10 нафар ходими ҳибсга олинди, шу жумладан, департамент бошлиғи ўринбосари ва ушбу қамоқхона директорига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Ҳукумат барча қамоқхона раҳбарларини ўзгартиришга қарор қилди. Ички Ишлар ва Жазони Ижро этиш вазирлари лавозимидан четлатилди. Саакашвили пенитенциар тизимдаги вазиятни бошқалардан кўра яхшироқ биладиган ва уни фаол танқид қилган омбудсманни Жазони Ижро этиш вазири этиб тайинлади. Георгий Тугуши: «Мен тизимда туб ўзгаришларни амалга оширишга ва ҳар бир маҳбуснинг ҳуқуқларини таъминлашга розилик бердим».

31. Қамоқхоналарда патрул полицияси янги қўриқчи-назоратчилар тайёргарликдан ўтгуча ишлаб туриши белгиланди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига исталган вақтда қамоқхона ва колонияларни текшириш учун рухсат берилди.

Грузия тажрибасидан асосий хулоса: Мамлакатни европалаштиришга қаратилган ҳақиқий ислоҳотлар қачонки бу нарсани кўпчилик ҳоҳласагина амалга ошади. Халқни ўзини яхши тута олишга ўргатиш, янги ўтказилаётган ислоҳотлар жараёнига ижобий амалиётларни қўллаш ва ушбу ислоҳотлар талаб қилаётган янгиликларга айнан улар ўзлари томонидан риоя этишилига эришиш, қўлланиладиган қаттиқ чораларни ўзининг моддий манфаати учун эмас, балки ислоҳотларни муваффақиятли олиб боришнинг гарови деб билиш халқ ҳаётини енгиллаштирувчи асосий факторлар ҳисобланади.

Албатта ҳокимиятдаги янги одамлар европача фикрлайдиганлардир. Михаил Саакашвили авторитаризм айбловларига жавоб берди: «Айримлар мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган мақсадларга эмас, балки ушбу мақсадларни амалга ошириш борасидаги қўлланилаётган баъзи услуб ва воситаларга қаршилик қилдилар”.

32. У шу нарсага ишонадики, демократия тўғри келмайдиган мамлакат ҳам, халқ ҳам йўқ, илғор ривожланиш ҳамда маданиятлар ҳеч қачон озодликка хизмат қилишга тўсқинлик қилмайди ва аксинча булар ҳолатнинг ижобий томонга ўзгаришига ҳар томонлама ёрдам беради.

Грузия буни ўзининг намунаси сифатида исботлади. Агар Грузия ислоҳотларидаги муваффақиятлар асосан ислоҳотчиларнинг ҳоҳишлари, дунёқарашларига боғлиқ бўлса эди унда ислоҳотлар натижасида ҳокимият тепасига янги одамларнинг келиши сабаб йўққа чиқиб кетмайдими? Бу нарсанинг кафолати ушбу ислоҳотларнинг халқ ҳоҳиши орқали амалга оширилганлиги ҳисобланади. Янги полиция грузин халқи томонидан 100 фоизга ижобий қабул қилинди.

Агар янги сиёсий ҳокимият ДАН ходимларини эски иш тартиблари асосида қолдирса бу нарса унинг сиёсий ўлимини билдирарди. Охирги йилларда мамлакатни бошқа сиёсий партия бошқарди ва Саакашвили имиграцияга кетишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамизки, 2012 йил 1 октябрда ўтказилган парламент сайловларида Бинзина Иванишвили бошчилигидаги оппозиция ғалаба қозонди.

Олдинги етакчи партия бўлган Михаил Саакашвили раҳбарлигидаги “Умум Миллий Ҳаракат” маданий тарзда ҳеч қандай инқилобий норозилик ва қон тўкилмасдан мухолифатга айланди. “Грузин орзуси” бошқарувчи партия бўлди. Ҳокимиятнинг тинч йўл билан топширилиши ўтказилган адолатли сайловлар натижаси асосида бўлди ва бу ислоҳотчиларнинг катта ютуғи ҳисобланади.

Демак, Грузия европалашган мамлакатга айланди ва унда асл демократиянинг асосий хусусияти – сайлов натижаларини олдиндан билиб бўлмаслик ҳолати юз берди. * * *

Грузиядаги ислоҳотларни муҳокама қилишаётганларида, улар кўпинча бу кичкина мамлакат ва Россиядек катта мамлакатда бундай ислоҳотларни амалга ошириш мумкин эмас деб ҳисоблашади. Катта мамлакат Ички Ишлар вазирлигида ислоҳотларни ўтказиш мураккаблиги иккинчи даражадаги иш, асосийси у ўтказилишини англаб етиш шартлигидир. Катта мамлакатнинг ўзига яраша имкониятлари ва устунликлари мавжуддир.

33. Энг асосийси тоза, ўз олдига буюк, ижобий мақсадларни қўйган, коррупцияга аралашмаган одамларни танлаб олишдир. Давлат аппаратини шакллантириш ва унга бўлган ёндашувларни ўзгартириш, юқорида қайд этилган мақсадларни амалга оширишнинг имконини беради.

Катта мамлакатда янгиликларни жорий қилиш учун катта ресурслар ҳам мавжуд бўлиб, энг асосийси ушбу ресурсларнинг талон тарож қилимаслигига эришишдир.

Ташқи ёрдам албатта фойдали, лекин асосийси бу эмас. Дунё ҳамжамияти 138 та ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бермоқда, бироқ уларнинг айримларигина муваффақиятли ислоҳотларни амалга ошира оляптилар.

Ислоҳотларни молиялаштириш имкониятига эга бўлиш учун авваломбор коррупцияни йўқ қилиш, шишиб ва кенгайиб кетган давлат аппаратини қисқартириш, тижорат олиб бориш ва инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароит яратиш зарур.

Бундан ташқари катта мамлакатда қариндошчилик алоқалари унчалик кучли бўлмайди, чунки қариндошчилик алоқалари коррупцияга қарши курашда жиддий тўсиқ ҳисобланади. Шунинг учун грузин ислоҳотчилари ислоҳотларга тўсқинлик қиладиган ўзларининг кўп сонли дўстлари ва қариндошлари билан бўлган муносабатлардан воз кечдилар.

Хитойнинг алоҳида олинган иқтисодий зоналаридаги тажрибалари унинг иқтисодининг кўтарилишига сабаб бўлган, бу Россия учун унчалик тўғри келмайди.

Биринчидан, мамлакатдаги 19 та иқтисодий зоналар мавжуд сиёсий тизимда ўзининг яшовчанлик ва ривожланиш қобилиятини намойиш этолмайди.

Иккинчидан, белгиланган географик чегараларда иқтисодий ўзгаришлар амалга оширилиши мумкин, аммо институционал жиҳатдан эмас.

Вано Мерабишвили: «Ислоҳотлар муваффақиятсизликка учрайди қачонки унинг душманлари унга нисбатан кучли бўлса. Давлат қанчалик катта бўлса, ислоҳотларнинг душманларига бирлашиш шунчалик қийин бўлади. Грузияда 10 минг киши жамият ҳақида таъсирли фикр билдириши мумкин, Россияда бу нарсани 200 минг ёки 1 миллион одам ҳам бера олмайди.

Мамлакат қанчалик кичкина бўлса гуруҳлар манфаати вазиятга катта таъсир ўтказа олади. (…) Бизлар Грузияда ислоҳотларни бошлаганимизда давлат тизими Россияга қараганда 10 марта заифроқ эди.

Россиядаги давлат институтлари доим бошқара олинадиган бўлган, чунки рус давлатчилиги 12 асрдан бери мавжуд. Бошқа томондан, Россиянинг фуқаролари грузинларга нисбатан қонунга бўйсунувчи ҳисобланади. Бу ерда гап фақат “қонундаги ўғри”лар ҳақида эмас. Россия фуқароси доимо нисбатан ўқимишли бўлган.

(…) Агар Россия полициясида жиддий ислоҳот ўтказилганда ҳам бу нарса унга ёрдам бермас эди. Чунки ислоҳот бутун давлат бўйлаб ўтказилмас экан “тозаланган полиция” бор йўғи ўз мавқеини уч ой сақлаб туриши мумкин. Қандай қилиб сен ахлоқий ўзгаришинг мумкин яхши томонга, агар атрофингда фақат ўғрилик содир этилаётган бўлса? Агар полиция ходими атрофида ёнғин хавфсизлиги ходими, солиқ инспектори пора олаётганликларини кўрса, албатта у ўз бошлиғининг ҳам пора олади деб ўйлай бошлайди.

34. Мамлакат ҳудудининг катталиги бу ислоҳотлар ўтказиш учун жиддий тўсиқ деб ҳисобловчиларнинг аслида уларнинг ва жамиятнинг ҳақиқий ислоҳотларни амалга ошириш учун тайёр эмаслигини билдиради.

Бугун Россиядаги аҳвол ислоҳотлар ўтказилиши кераклигининг пишиб етилганлигини кўрсатиб турибди. 70 йиллик совет ҳокимиятидан сўнг Россия “ўзлариники учун” капиталистик мафия давлатига айланди.

Давлатнинг асосий таянчи бўлган Россия полицияси эса тадбиркорлар ва аҳолидан ўлпон йиғадиган ташкилотга айланди. Бироқ, тараққиётни тўхтатиб бўлмайди, эртами-кечми Россияда ҳам Грузиядаги ўтказилган ислоҳотлар тажрибасини қўллаш керак бўлади ва бу нарса биз учун жуда фойдалидир.

Пётр Филиппов

Манба


1 Епифанцев А. Анализ грузинских реформ. Применимы ли они в России? // Агентство политических новостей. 18.01.2011. – http://www.apn.ru/publications/article23547.htm
2 Алленова О. Реформатор любой ценой // Огонек. 2012. № 27 (5236). – http://www.kommersant.ru/doc/1972098
3 Новости – Азербайджан. 02.06.2008. – http://www.newsazerbaijan.ru/exclusive/20080602/42324858.html
4 Михаил Саакашвили: «Я общался с Тимошенко. Но Украина должна решать свои вопросы самостоятельно» // Сегодня.ua. 15.09.2011. – http://www.segodnya.ua/interview/14288628.html
Глонти Г., Лобджанидзе Г. Профессиональная преступность в Грузии (воры в законе). Тбилиси: Юридический центр Пресс, 2004.
6 Коварский Н. Порядок по-грузински // Forbes. 06.07.2010. – http://www.forbes.ru/ekonomika-column/vlast/52396-poryadok-po-gruzinski
Как у Грузии получилось. Интервью с Вано Мерабишвили. Закон времени. 28.05.2012. –
7://lawoftime.net/novosti/kult-20-h/intervyu-vano-merabishvili-forbes-ru.html
8 Коварский Н. Порядок по-грузински // Forbes. 06.07.2010. – http://www.forbes.ru/ekonomika-column/vlast/52396-poryadok-po-gruzinski
9 Как у Грузии получилось. Интервью с Вано Мерабишвили. Закон времени. 28.05.2012. –http://lawoftime.net/novosti/kult-20-h/intervyu-vano-merabishvili-forbes-ru.html
10 Федченко А. Реформы по-грузински: как победить коррупцию за один день // Украина криминальная. 29.03.2011. – http://cripo.com.ua/?sect_id=1&aid=112057
11 Грузинская полиция. Фотопутешествия и еще. – http://zyalt.livejournal.com/440672.html
12 Expert Onlin. 29.10.2010. – http://expert.ru/2010/10/29/reform_gai/
13 Сыч В. Революция яппи. Грузинская молодежь превращает страну в рай для инвесторов // Корреспондент. № 20. 28.05.2010. – http://korrespondent.net/world/1080617-korrespondent-gruzinskaya-molodezh-prevrashchaet-stranu-v-raj-dlya-investorov-reportazh-iz-gruzii
14 Как у Грузии получилось. Интервью с Вано Мерабишвили. Закон времени. 28.05.2012. – http://lawoftime.net/novosti/kult-20-h/intervyu-vano-merabishvili-forbes-ru.html
15 Коварский Н. Порядок по-грузински // Forbes. 06.07.2010. – http://www.forbes.ru/ekonomika-column/vlast/52396-poryadok-po-gruzinski
16 Алленова О. Бюро полицейских услуг // Коммерсант Власть. 2010. № 12 (866). – http://www.kommersant.ru/doc/1341796
17 Коммерсант Online. 07.04.2010. – http://www.kommersant.ru/doc/1350011
18 Как у Грузии получилось. Интервью с Вано Мерабишвили. Закон времени. 28.05.2012. –http://lawoftime.net/novosti/kult-20-h/intervyu-vano-merabishvili-forbes-ru.html
19 Реформа полиции в Грузии. – http://www.memoid.ru/node/Reforma_policii_v_Gruzii.
20 Два месяца без ГАИ, или как избавиться от коррупции. Интервью с Л. Бураковой // E-xecutive.ru. 02.06.2011. – http://www.e-xecutive.ru/knowledge/announcement/1496232/
21 Михаил Саакашвили: «Я общался с Тимошенко. Но Украина должна решать свои вопросы самостоятельно» // Сегодня.ua. 15.09.2011. – http://www.segodnya.ua/interview/14288628.html
22 Виноградов Д. Грузинский опыт реформы МВД: обыватели довольны, оппозиция – наоборот // РИА Новости. 22.09.2010. – http://ria.ru/investigation/20100922/278068474.html
23 Новости – Азербайджан. 02.06.2008. – http://www.newsazerbaijan.ru/exclusive/20080602/42324858.html
24 Сыч В. Революция яппи. Грузинская молодежь превращает страну в рай для инвесторов // Корреспондент. № 20. 28.05.2010. – http://korrespondent.net/world/1080617-korrespondent-gruzinskaya-molodezh-prevrashchaet-stranu-v-raj-dlya-investorov-reportazh-iz-gruzii
25 Епифанцев А. Анализ грузинских реформ. Применимы ли они в России? // Агентство политических новостей. 18.01.2011. – http://www.apn.ru/publications/article23547.htm
26 Два месяца без ГАИ, или как избавиться от коррупции. Интервью с Л. Бураковой // E-xecutive.ru. 02.06.2011. – http://www.e-xecutive.ru/knowledge/announcement/1496232/
27 Росбалт. 27.07.2010. – http://www.rosbalt.ru/2010/07/27/757189.html
28 Епифанцев А. Анализ грузинских реформ. Применимы ли они в России? // Агентство политических новостей. 18.01.2011. – http://www.apn.ru/publications/article23547.htm
29 Сыч В. Революция яппи. Грузинская молодежь превращает страну в рай для инвесторов // Корреспондент. № 20. 28.05.2010. – http://korrespondent.net/world/1080617-korrespondent-gruzinskaya-molodezh-prevrashchaet-stranu-v-raj-dlya-investorov-reportazh-iz-gruzii
30 Корсо М. Грузия: Темная сторона демократизации. 31.03.2012. – http://russian.eurasianet.org/node/59372
31 Новикова Е. Подножка для Саакшвили // Expert Online. 21.09.2012. – http://expert.ru/2012/09/21/podnozhka-dlya-saakashvili/
32 Там же.
33 Буракова Л. Реформы в большой стране // Ведомости. 16.04.2012. – http://www.iea.ru/georgia.php?id=24
34Как у Грузии получилось. Интервью с Вано Мерабишвили. Закон времени. 28.05.2012. –http://lawoftime.net/novosti/kult-20-h/intervyu-vano-merabishvili-forbes-ru.html

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг