Дунё миқёсидаги энг катта виртуал қўёш станцияси бўлган 250 МВт қувватли Tesla қандай ишлайди?

0
2663
Фото: building-tech.org

Жанубий Австралия ҳукумати Tesla қуёш панеллари ва батареялари билан 50 минг уйни жиҳозлаган дунёдаги энг катта виртуал электр станциясини қурмоқда. Умумий қуввати 250 МВт бўлган ушбу қурилмани тўрт йил ичида якунлаш режалаштирилган.

Фотоволтаик панеллар орқали ишлаб чиқарилган энергия Tesla тўплагичларида сақланади ва унинг ортиқча қисми бутун штат эҳтиёжлари учун марказий электр тармоқларига етказиб берилади.

Биринчи босқичда 5 кВт қувватли қуёш тизимлари ва 13,5 кВт/с қувватга эга Tesla Powerwall 2 батареялари 1100 хонадонли уйларга бепул ўрнатилади ва кейинчалик электр энергиясини сотиш орқали харажатларини қоплаш кўзда тутилади.

Кейинчалик яна 24000 турар жой бинолари жиҳозланади. Хусусий уйларни оммавий жалб қилиш 2019 йилда бошланиши режалаштирилган, аммо бу йўналишни ривожлантириш синов босқичларининг муваффақиятли бўлишига боғлиқ бўлади.

 Как работает крупнейшая в мире виртуальная солнечная электростанция Tesla на 250 МВт

Tesla томонидан айтилишича, виртуал электр станцияси замонавий йирик газ ёки кўмир билан ишлайдиган электр станцияси каби энергия ишлаб чиқариши мумкин.

Бунга қўшимча равишда Powerwall технологиялари электр таъминотининг узилишини аниқлай олади. Уйдаги электрни кичик сония ичида узиб қўйиши ва автоматик равишда тиклаши мумкин. Батарея зарядланган бўлса, фойдаланувчилар электр таъминоти узилганлигини ҳатто сезмайдилар ҳам, дея компаниядагилар ишонтиришмоқда.

Жанубий Австралия расмийлари янги энергия тизими мамлакатдаги ўртача электр энергиясининг 20 фоизини таъминлаши мумкинлигини таъкидламоқдалар.

Америка компанияси, Тонсли (Аделаида) инновацион туманида техник ходимларга Хорнсдейлдаги Powerpacks, Superchargers тез зарядлаш станциялари ва турар жой биноларидаги Powerwall қурилмаларини наазорат қилиб бориш ва хизмат кўрсатишга имкон берадиган хизмат кўрсатиш марказини қуришни режалаштирмоқда.

 Как работает крупнейшая в мире виртуальная солнечная электростанция Tesla на 250 МВт

Ҳукумат ушбу 250 МВт қувват, лойиҳада иштирок этаётган уйлар учун энергия сарфини 30 фоизга камайтиради, дея умид қилмоқда. Деярли 6500 га яқин киши дастурга қизиқиш билдиришган ва агар унга жамоатчилик қизиқиши ўсишда давом этса, у кенгайтирилиши мумкин.

Лойиҳани молиялаштириш 1,59 миллион доллар миқдоридаги грант ва давлат фондидан 23,8 миллион доллар миқдоридаги кредит ҳисобидан амалга оширилади. Унинг умумий қиймати 634 миллион долларга баҳоланмоқда. Уларнинг асосий қисми хусусий сармоядорлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг