Мисрда террорчиликда айбланган шахс ўлимга ҳукм қилинди

0
1329
Manba NBC News

27-ноябр чоршанба куни Миср ҳарбий суди жангариларга алоқадорликда гумон қилинган Ҳишам ал-Ашмавийни бир неча йирик ҳужумларни уюштирганликда айблаб,  ўлимга ҳукм қилди.  Миср махсус кучларининг собиқ ходими Ашмавий ўтган йилнинг охирида Ливиянинг шарқий Дерна шаҳрида қўлга олиниб,  май ойида Мисрга жўнатилди.

Унга бир қанча айбловлар қўйилган. Жумладан, Ашмавий 2014- йилда Ливия билан чегара яқинида 22 нафар ҳарбий ўлдирилган ҳужумни уюштирганликда ва 2013-йилда собиқ ички ишлар вазирига қилинган суиқасдга алоқадорликда айбланган.

Ашмавий Мисрнинг энг фаол жангари гуруҳи ҳисобланувчи “Ансар Байт ал-Мақдис”ни  2014-йилда ИШИДга қўшилмасидан аввал бошқарган.  2015-йилда у “ал-Моурабитун” деб номланган янги гуруҳ тузганлигини эълон қилди.

Шу ой бошида Миср ҳарбий суди  Ливиялик Абдулраҳим Муҳаммад ал-Месмарини жангариликда гумон қилиб ўлимга ҳукм қилганди. У 2017-йилда Мисрнинг ғарбий чўлида полицияга ҳужум қилганликда айбланган.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг