“Хитой тузи” қирғиз ёшларини ўлдирмоқда – янги препарат ҳақида нималар маълум?

0
3644
Манба: akamaized.net

«Хитой тузи» деб аталган янги моддага жуда тез кўникиб қолинади, шунинг учун уларни билдирмасдан туриб овқатга қўшиб юборишга харакат қилишади, , шунда йигит ёки қиз улар қандай қилиб бу моддаг қарам бўлиб қолганилигини сезмай қолади.

Бишкекдаги наркологларнинг боши қотган: пойтахтда янги синтетик гиёҳванд модда пайдо бўлди, бу ёшларни “йўлдан оздирмоқда” дея хабар беради «Sputnik Қирғизистон».

Аслида, бу кокаиннинг синтетик аналогидир, фақат нисбатан жуда арзон.
Унга жуда тез боғланиб қолиш мумкин. Ва бу жуда хавфли: баъзан гиёҳванд моддалар савдогарлари бу ифлосликни озиқ-овқатга қўшиб, сўнгра «ўсмирлар»ни меҳмон қилишади. Бунинг қанчалик содда эканлигини тасаввур қилаяпсизми? Билмасдан сиз оддий бир газланган сув ичиб қўйишингиз мумкин ва бу нокаслар янги қулга эга бўлади…

«Спутник» журналисти битта болакай билан суҳбатлашди ва у гиёҳвандликка қандай дуч келганлигини билиб олди. Болалар туришганди, чекишаётган эди, у яқинлашади, унга битта тортиб кўришни таклиф қилишади. Ўша бола дарҳол сигаретнинг ҳидини ғалати эканлигини сезади, лекин у тутунни тортишда давом этади. Болалар уни устидан кулишидан қўрқади. Самараси жуда ёқиб тушади… Бироқ, бир дақиқалик роҳат унга жуда қимматга тушади.

Параноя

Қайсидир пайт, олимлар сичқончани миясидаги «лаззат марказига», электрод киритиш орқали эксперимент ўтказишади. Разрядни ошириш учун педални босиш кифоя эди. Сичқонча ўзини шунчалик яхши ҳис этардики, ҳатто у овқат ва ичимлик истеъмол қилишни тўхтатади, фақат ўша даҳшатли педални босар эди. Ҳодиса фалокат билан якун топади: ҳайвон толиқишдан ўлиб қолади.

«Хитой тузи» га келадиган бўлсак, биринчи ён таъсири бир ойда юз беради.

Инсонни миясини чалкаштирувчи фикрлар қуршаб, васваса қамраб олади.

Бир ёш йигит кайф остида, деворни ғиштларидан ажратиб олгани хақида гапириб беради: камера ўрнатилиб, деворлар орасига яшириб қўйилган деган хавотири бўлган.

Бундай гиёҳванднинг кимгадир пичоқ билан ташланмаслигига кафолат йўқ, параноя – даҳшатли нарса.

«Хитой тузи» танага қандай таъсир қилиши ҳали аниқ эмас, аммо яхши нарса эмас. Вужуддан кимёвий ахлатнинг чиқиб кетиши ёмон кечади, улар буйрак, жигар, юракнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатиш билан азоб беради ва аъзолар узилиб ишлайди. Буни истеъмол қилган одамларда иштаҳа йўқолади ва тезда вазни тушиб кетади.

Муҳтарам кишилардан бирига бизнес ҳамкорлари томонидан айни ўша туз билан “меҳмон қилинади”. 20 дақиқалик эфориядан сўнг, у фақат юрагини ушлашга ва тез ёрдам чақиришга улгурган. Врачлар экспериментчини ҳаётини зўрға сақлаб қолишди.

Тез деградация

Яна бир муҳим нуқта бор: «туз»га ўтирган одам тезда зеҳни заифлаша бошлайди. Ўтириб қолганлардан бири жуда қўрқинчли нарсаларни гапириб берди: «Мен илгарилари шеърлар ёдлашни яхши кўрар эдим, энди эса уларни эсда сақлаб қолиб бўлмаяпти. Энди масалаларни ҳам ечолмаяпман», дея ҳикоя қилади.

Бангифурушлар шундай ишлашадики, уларни кузатиб боришнинг деярли имконияти йўқ. Истеъмолчиларга улар мессенжерлар орқали пул ўтказиладиган ҳисоб рақамлар жўнатишади. Бунинг эвазига, улар «яширин белгилари» деб номланган манзил ва расмни, кичик туйнукчани олишади.

Бутун дунёдаги хавфсизлик кучлари ушбу вабо билан курашишга уринаётган бўлса-да, «туз» қурбонлари носоғлом истакларни бартараф этишни ўрганишлари керак. Собиқ гиёҳванлардан бири ўзининг тажрибасини эслайди:

«Мен тубанлашиб кетдим. Мендан ота-оналарим ва дўстларим юз ўгирди. Бир оздан кейин, йўқотадиган бошқа ҳеч нарса йўқлигини тушуниб етдим. Мен даволаниш учун ўз оёғим билан наркологлар ҳузурига келдим. Дастлабки кунларда фақат «туз»ни орзу қилардим, мен озод қилишлари учун ҳатто палатада ёнғин чиқармоқчи ҳам бўлдим», дея у ҳикоя қилади.

Кейинчалик унда яшаш истаги пайдо бўлади – тажрибали шифокорлар ва психологлар ёрдам беришди. Аммо энди бутун умр барча қийнчиликлар билан курашиб ўтишга тўғри келади.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг