Қандай қилиб фарзандларингизга Рамазони шарифни орзуқиб кутишни ва уни севишни ўргатсангиз бўлади?

0
3197
манба: yeowatsup https://www.flickr.com/photos/yeowatzup/3886769225/

Алҳамдулиллаҳ юртимизга Рамазон кириб келди.

Бу ойда биз- ота оналарда фарзандларимизга рўза тутиш муҳаббати ва ҳаяжонини ўргатиш истаги пайдо бўлади.

Ушбу мақолада мен фарзандларимизни Рамазонга тайёрлашга кўмак берадиган маслаҳатлар ва тавсияларим билан ўртоқлашаман.

Бу ойда мусулмон мамлакатлардан фарқли ўлароқ, мусулмон бўлмаган мамлакатларда яшовчи ота-оналар бозорлар, кўчалар, телевидения ва кенг жамоатчиликда қўшимча муаммоларга дуч келишади, чунки бу муқаддас ойни уй ва масжидларимиз ташқарисида нишонлашмайди.

Мусулмон ота-оналар менга Рамазон ва Ийд кўпинча кенг миқёсда қизиқарли оммавий тадбирлар бўладиган Рождество пайтида эътибордан четда қолиши ҳақида шикоят қилишди.

Бир неча ҳафта мобайнида ҳар бир савдо марказидаги чиройли безаклар, сеҳрли мавзулар ва карнайларда ёқимли мусиқалар билан ўтадиган Рождествода, Рамазон ва Ийд фарзандларга нисбатан зерикарли кўриниши мумкин. Гарчи мен бу вақтда рақобат қилишга ишонмасамда, ота-она сифатида, бу ойда барча диний мажбуриятларни мазмунли ва имкон қадар иложи борича фарзандларимиз учун қизиқарли қилиш мумкинлигига ишонаман.

Биз бу вазиятдаги одамни қўл санъати маҳоратига эга бўлмаган одам деб олсак бўлади: унда тикув машинаси йўқ, оддий буюмларни бир бирига маҳкамлаб ёпиштирадиган клей ёки уйда маҳсус устахона йўқ. Мен сизларнинг кўпчилигингиз каби иш билан банд бўламан, кун давомида ҳам ихтиёрий, ҳам оилавий эхтиёжлар билан бандман. Лекин, сиз учун ғайратга тўла ақл ва иймонли қалб бўлса кифоя.

1) Безаклар сотиб олиш

Безаклар уйга кирган ҳар бир кишига, бу махсус ой эканлигини эслатиб туради. Мен 30 кун давомида эътиборимни тортмайдиган безаклар борлигини ҳам кўрдим (айниқса, секин аста ҳаво чиқариб кичрайиб кетадиган шарлар), шунинг учун фақат бир ой давомида завқ бериши мумкин бўлган нарсаларни танладим.

Маҳаллий арзон дўконлардан бир нечта рангли хитой қоғозли чироқларни сотиб олдим ва уларни хоналарга осиб қўйдим. Дўкондан яна бошқа байрамларда фойдаланиладиган, байрам кайфятини берадиган бошқа безаклар ҳам топса бўлади.

Дераза ойналарини Рамазон кайфиятини берадиган безаклар билан қоплайман ва бизда мағриб (шом) пайти ёқиладиган, ҳар дақиқада ўз рангини ўзгартирувчи маҳсус ҳид чиқарадиган шам бор. Сиз қандай безаклар оилангизни бахтли қилишини яхши биласиз, шунинг учун ҳозирдан ишга киришинг! Ҳар бир ойни бошида бир ёки икки кун Рамазон нашидасини янгратиб қўйиб уй безашга ёрдам беринг.

2) Рамазон тақвимини тутишни бошланг

Рамазоннинг ҳар бир кунларини нишонлаш болалар учун жуда қизиқарли. Мен фарзандларим учун кичик чўнтакларга эга оддий тақвим ясаганман. Чўнтакларига фарзандларим учун ширинлик ва қисқа эслатмалар ёзиб солиб қўяман.

Эслатмалар болаларимнинг ёши ва билимлари бўйича йиллар давомида ўзгаради. Улар жуда кичик бўлганларида, эслатма фақатгина «Аллоҳ сизни жуда яхши кўради!» ва «Рамазонда катталар қуёш чиқишидан олдин, то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмайдилар!» ва шунга ўхшаш оддий тушунарли нарсалар ёзиб қўярдим.

Уларнинг ёши улғайган сайин, диний дарслар ёки Қуръон оятларини ёза бошладим. Агар меҳмонларимиз бўлса, мен ташриф буюрган ҳар бир бола учун тақвим чўнтагида етарлича ширинликлар ёки хурмолар бўлишини кафолатлайман.

Болаларга шом вақтигача эслатма ёки ширинликни олишга рухсат берилмайди, чунки бу, бола рўза тутиш учун жуда ёш бўлса ҳам, куннинг қувончли ҳиссини яратишга ёрдам берди.

Ўз календарингизни яратишга қизиқувчан бўлмасангиз, қўлда тайёрланган бошқа матоли тақвимларни сотиб олишингиз ёки бепул чоп этишингиз мумкин. (Шу ҳаволани босинг)

Фото: Susan Carland

 

3) Мақсадларни режалаштиринг.

Биз ҳаммамизга Рамазон учун режа керак. Болалар мақсадларга эришиш учун рағбатлантирилишлари керак. Ота-оналар фарзандларига Рамазоннинг мақсадлари нима учун муҳимлигини ва бу ойда қўшимча ибодатларнинг аҳамияти ва мукофотини тушунтириш жуда муҳимдир.

Жуда кичик болалар учун бутун ой давомида учта мақсад бўлсин; Бундан ортиғи болалар учун жуда кўплик қилиши мумкин. Мақсадлар «янги ибодатни ўрганиш», «учта янги сурани ёд олиш», «ҳафтада бир марта икки соатга рўза тутиш» ёки «ҳар куни онажонга ёрдам бериш» каби нарсалар бўлиши мумкин. Ушбу варақ шундай кўриниши мумкин:

Фото: Susan Carland

Бу борада каттароқ фарзандларим учун мукаммалроқ ёндашганман. Мен улар учун ҳар куни белгиланадиган 30 бетлик блокнот яратдим. Ушбу визуал блокнот уларга ҳар куни, кўпинча унутиладиган, нима қилиш кераклиги ҳақида эслатадиган қисқа ёзувлардан иборат, шунингдек, бу блокнот нафақат ҳар бир куннинг охирида, балки Рамазон ойининг охирида эришилган барча мақсадларни кўриб чиқишни ҳам таъминлайди. Блокнот саҳифаси шундай кўринади:

Фото:Susan Carland

Бошқа томондан, ўсмирлар учун Рамазон ойининг кундалигини тутиш фойдали бўлиши мумкин: уларга креатив руҳдаги дафтар сотиб олинг ёки оддий дафтарни олинг, сўнг уни фарзандларингиз безатишсин.

Ой бошида уларга фақат мақсадларини эмас, балки уларнинг Рамазондаги ҳис-туйғуларини, фикрларини ва Аллоҳга ибодат қилишлари ҳақида ёзишлари кераклигини айтинг. Мен уларни ёзиб бораётганларига ишонч ҳосил қилиш учун мунтазам равишда текшираман, лекин мен уларни нима ёзганларини ҳеч қачон ўқимайман (одатда саҳифаларни варақлаб ўтаман), чунки бу даврда махфийлик муҳим аҳамиятга эга.

Сиз ҳам фарзандларингиз мақсадларига риоя қилинг, оилангиз оғиз очиш ва ёпиш пайтида ёки ибодат қилаётганда доим бирга бўлинг. Ота-оналар ва уйда яшовчи қариялар ҳам мақсадларини ёзиб қўйишлари керак. Ой давомида бир-бирингизга мақсадларингизни эслатиб туринг. Рамазон мақсадларига эришганда фарзандларингизни рағбатлантиринг.

4) Садақа қилишга ўргатинг

Фарзандларингизга Рамазонда садақа ҳусусида таълим бериш, бу хусусиятни ёшлигиданоқ амалга оширишнинг энг яхши усулларидан биридир, чунки улар садақа аҳамиятини ва улардан муҳтожроқ бўлганлар билан ўз нарсаларини бўлишиш кераклигини ўрганадилар.

Бу хайрия ёрдами нафақат ҳайр-эҳсон учун пул бериш, балки қўшниларингиз билан ифтор зиёфати каби оддий ва самимий бўлиши мумкин. Бу сизнинг фарзандларингиз учун қўшимча афзалликларни беради, улар бу жараёнида бевосита фаол иштирок этадилар ва кейинчалик бошқаларга бу одатлари билан Ислом ҳақида таълим беришади.

Бошқалар учун таом

Болалар одатда ўзларининг мусулмон бўлмаган ўқитувчилари, қўшнилари, дўстлари ёки оила аъзоларига Рамазон ҳақида гапиришни хоҳлашади, лекин қандай қилиб, буни билишмайди. Биз ҳар йили печьене тайёрлаймиз (ёки осонроқ қилиш учун сиз юмшоқ ширин печьене сотиб олишингиз ва уларни ширинликлар билан безашингиз мумкин), уларни шаффоф кичик пакетчаларга солиб қўйинг ва Рамазон ҳақида стринг ёки тасма ўранг.

Кейин уларни табассум орқали хадя улашинг!

Ўқиш завқини улашинг

Агар фарзандларингиз дунёвий мактабга қатналсалар, Рамазон ҳақида яхши китоблар бериб юборинг, Рамазон ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлган бирон бир ўқитувчи ёки болага бу ой ҳақида тўғри тасаввур ва маълумот беришнинг ажойиб усули.

Мактаб кутубхоналари яхши китоблар учун ҳар доим миннатдор бўладилар! “Менинг илк Рамазоним” ва “Рашаднинг Рамазони ва Ийд ул Фитр” каби китоблар ёш болалар учун жуда фойдали. “Рамазон ойи”, Рамазон ойининг остида” ва “Рамазон кечаси” каби китоблар катта болалар учун фойдали.

Агар фарзандларингиз исломий мактабда ёки уйда ўқишган бўлса ҳам, маҳаллий кутубхоналар манфаати учун Рамазон ҳақида яхши китобни беришни ўйлаб кўринг.

Мен ҳам фарзандларим бир ой давомида уларни ўрганиш учун уйда Рамазон ойида яхши китоблар тўпламини қолдираман.

«Садақа қутиси»

Катта қутини олинг ва болаларга «садақа қутиси» деб номланган белги билан уни безаттиринг. Ой давомида оиладаги ҳар бир одамни қутини пул ва озиқ-овқат билан таъминлашга унданг. Болалар хайрия марказига бориш ва иштирок этишга тайёр бўлишлари учун яхши сифатли ўйинчоқларни ҳам солинг.

Болалар қутига нарса солганда уларни мақтаб қўйинг ва сиз нарсаларни қутига солиб қўйишингизни фарзандларингиз кўраётганига ишончингиз комил бўлсин. Бир оила сифатида, пул ва озиқ-овқатни қаерга эҳсон қилишни ҳал қилинг ва уни Ҳайит байрами олдидан ҳал қилиб қўйинг.

5) Яратувчан бўлинг!

Қўл меҳнати сизнинг фарзандларингизга Рамазонни ифода қилишнинг ажойиб усули, улар ўзларининг ижодларини яратишади, ўрганишади, улашишади ва бир вақтнинг ўзида ифода этишларига имкон беради! Фарзандларингиз учун турли хил Рамазон “ҳунармандчилиги” бўйича фикрларни кўриб чиқинг ва бутун оилани бу ишда иштирок этиши учун унданг.

Рамазон стендлари

Осонлик билан Рамазон ойининг анъанаси бўлиши мумкин! Улар тайёрланиши осон ва болалар ифтор ва саҳарлик дуоларни ўрганишларига ёрдам беришнинг ажойиб усули. Дуоларни А4 қоғозга чоп этинг (биз ҳар доим арабча ва инглизчада ёзамиз) ва кейин уларни ўзларининг хоҳишларига кўра безатишсин. Унга ярим йиллик суратларни муҳрлашингиз мумкин (катта болалар ва ўсмирлар Рамазон ойларида ўзларининг стендларида суратга олган ёқимли суратларни кўришни яхши кўрадилар)!

Хайрли ишлар банкаси

Барчамиз Рамазонда яхшилик қилишни истаймиз, лекин баъзида айниқса, болалар нима қилиш кераклигини билишмайди. Хайрли ишлар банкаси – яхши ишларга интилишни давом эттириш кераклигини эслатишнинг ажойиб усули. Яхши ишлар банкасини оилавий кечки овқат дастурхони ўртасига қўйилса ҳам бўлади. Уни доим яхши ишлар ёзилган эслатма қоғозчалар билан тўлдириб боринг.

Оилангиз билан йиғилинг ва оиладаги ҳар бир киши қила олиши мумкин бўлган яхши ишлар тўпламини ёзинг. Масалан: Қуръоннинг янги қисмини ўрганиш, кекса қўшнига ёки оила аъзосига ёрдам бериш, қўшимча икки ракат намоз ўқиш ва ҳ.к.

Ҳар куни идишдан яхши иш олиб, уни бажаринг ва ифтор вақтида улар бу ишларни қандай бажарганлиги ҳақида суҳбатлашинг. Буни амалга ошириш болаларга мунтазам равишда яхши ишлар қилишларини англаб этишига ёрдам беради, чунки ота-оналар фарзандлари учун бундай ҳатти-ҳаракатни онгли равишда моделлаштириш зарурлигини унутишади.

«Алҳамдулиллаҳ» жадвали

Бу Рамазон ойида болаларга зикр тушунчасини чиройли тасвирлаб берувчи ажойиб оилавий тадбир.

А3 ўлчамдаги қоғозга оила овқатланиш ёки ибодат қилиш учун йиғиладиган жой яқинига, «Бу Рамазонда биз … учун Алҳамдулиллоҳ деймиз» деб ёзинг. Баннернинг ёнига рангли ёпишқоқ ҳарфлар ва маркерларнинг бир тўпламини қолдиринг, кейин оиладаги ҳар бир киши, Рамазоннинг ҳар бир куни учун миннатдор бўлган камида битта нарсани ёзишлари керак.

Улар ҳаёти, оиласи ёки иймони акс этган жиддий, ёки шоколад, қаҳва ёки гўшт каби кичик ва кулгили бўлиши мумкин. Уйингизга ташриф буюрувчиларни ҳам бу баннерга ўз ҳиссаларини қўшишга ундаш мумкин.

Ойнинг охирида сизнинг баннерингиз ёзувлар билан қопланади ва сизнинг оилангизга нафақат Аллоҳ учун миннатдорчилик ёзуви, балки уларнинг ҳаётидаги мўл-кўл барака аниқ намоён бўлади.

Фото: Susan Carland

Эътикоф чодирлари

Мен фарзандларимни Рамазонда этикоф ғояси билан таништиришни хоҳладим, лекин улар бу нарсага жуда ёш ва қувноқ эди. Улар масжидда эътикоф ўтириш учун жуда ёш эдилар, шунинг учун мен чодир сотиб олдим ва уни ёрқин чироқлар ва юлдузлар билан безатдим ва бутун ой давомида уни яшаш хонасида қолдирдим. Мен уларни Рамазонда ўйлаш ва ибодат қилиш учун ўзларининг махсус жойлари бўлишини айтдим.

Ичкарида болалар учун ибодат намуналари, жойнамоз, масжидларнинг суратлари, Рамазон ва пайғамбарлар ҳақидаги расм китоблари, болалар учун Қуръоний ҳикоялар ва уларнинг Рамазон дафтарларини жойлаштирдим. Улар истаган пайтда чодирга кириб чиқишлари мумкин эди, лекин бу жой Angry Birds’ни iPad’да ўйнаш учун жой эмас! Мен уларни орқа томонларига ётган ҳолда бўлса ҳам, ҳаёт ва борлиқни ўйлаш, баъзи пайтларда фақат Аллоҳ билан бирга қоладиган жойи деб ҳисоблашларини истардим.

Фото: Susan Carland

Фарзандларингиз учун Рамазон ойини қандай қилиб ажойиб тарзда ўтқазиш ҳақида Интернетда ҳали кўп ажойиб фикрлар мавжуд (Пинтерест – бошлаш учун ажойиб жой).

Қайси таклиф сизга ва оилангизга тўғри келади ва оилангизга бахт улаша олади шуларни инобатга олиб танлайсиз. Бефарқ бўлманг ва фарзандларингизга бу нарсаларни таълим бериш ва уларни бўлишишни тўғри ниятлар билан қилиш сиз учун ибодатдир.

Ва ниҳоят, фарзандларингиз бу нарсаларнинг камтарлигига ва мукаммаллигига эътибор беришини ёдда тутинглар, улар сизнинг Рамазонга ва уларнинг эътиқодларига бўлган меҳр-муҳаббатингиз учун албатта миннатдор бўлишади.

Рамазонни баракотли, бахтга тўла ҳолда ва сакинада ўтказинг. Омин!

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг