Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов The Financial Times нашрига берган интервьюсида қайд этишича, Ўзбекистон у ёки бу қутбга яқин ёки узоқ бўлишни истамайди.
“Агар улар (қудратли давлатлар) Ўзбекистонга ким кўп инвестиция киритиш нуқтаи назаридан рақобат қилишса, биз буни, шубҳасиз, олқишлаймиз. Аммо модомики улар ўз ҳарбий ёки сиёсий амбицияларини кучайтиришга ҳаракат қилар экан… биз бир қутбга яқинроқ, бошқасидан узоқроқда бўлишни истамаймиз”, деди у.
Ўзбекистон шунинг учун Марказий Осиё мамлакатларини яқинлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Янги “Осиё шенгени” дейилаётган “Ипак йўли” туризм визаси ана шу мақсадга қаратилган.