Хитой ҳарбий машқлардан таъсирли видеони намойиш этди (видео)

0
2142
Манба: фото: www.capital.ua/

ХХР армияси Ҳиндистон билан чегарадош Тибетда кенг кўламли машқларни ўтказди, деб хабар беради «Интерфакс»  CCTV телеканалига таяниб.

Уларнинг ўзига хос хусусияти, полигон жойлашган ҳудуд (4500 метр баландликда) ва зирҳли машиналар харакатлари камикадзе дронлари томонидан қўллаб-қувватланиши бўлди. Машқларда ZTZ-99A русумли сўнгги танклари ва 76-армия гуруҳининг замонавийлаштирилган ZBD-04A пехоталар учун жанговар машиналари қатнашди.

Шуниси қизиқки, 50-йилларда фойдаланишга яроқсиз бўлган эски 59-турга мансуб танклар нишон сифатида ишлатилган.

Ҳужумга, советларнинг 2C1 “Гвоздика”сига узоқ қариндош ҳисобланган PLZ-07 русумдаги мустақил ҳаракатланадиган 122 ммли  артиллерия қурилмалари ёрдам берди. Нишонларни разведка қилиши, енгил учувчисиз аппарат томонидан амалга оширилди.

Машқларда шунингдек,  бир нечта реактив учириш тизимлари ҳам қўлланилган, масалан, БМ-21 “Град”нинг  хитойликлар томонидан такомиллаштирилган – иккита модулли йўналтириб турувчи пакетлари мавжудлиги билан асл нусхасидан ажралиб турадиган, PR50 қурилмасининг 122 мм гусиницали версияси.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг