Венеция мери тошқин сабабли Авлиё Марк майдонини ёпишни буюрди

0
1821
Манба: Reuters

Венеция мери Авлиё Марк майдонини ёпиш тўғрисида буйруқ чиқарди, чунки шаҳар яна бир фавқулодда холатга тайёрланмоқда.

«Мен хавфсизликни таъминлаш мақсадида майдонни ёпишга мажбурман…», деди жума куни шаҳар мери Луиджи Бругнаро.

Каналларга бой бўлган Венеция хозирда черковлар, дўконлар ва уйлар сешанба куни сўнгги ярим асрликдаги энг кучли сув тошқини гирдобида қолган.

Ноқулай об-ҳаво туфайли юзага келган вайронагарчиликка қарши кураш учун ҳукумат 20 миллион евро (22 миллион доллар) миқдорида маблағ ажратишга мажбур бўлди.

Тўфонни «мамлакатимиз юрагига зарба» деб атаган Бош вазир Жузеппе Конте пайшанба куни кечқурун фавқулодда ҳолат эълон қилинганини айтди.

Жума куни эрталаб Бош вазир Венеция мери ва фавқулодда вазиятлар хизмати билан учрашиб, тезюрар қайиқда сув тошқини таъсирига учраган корхоналар ва аҳоли ҳолидан хабар олди.

Унинг сўзларига кўра, уйлари бузилган одамлар дарҳол ҳукумат бюджетидан 5000 еврогача, ресторан ва дўконлар эгалари эса 20000 еврогача олишлари мумкин.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг