Покистон Бош Вазиридан 48 соат ичида истеъфога чиқишни талаб қилишди

0
1336

Покистоннинг энг йирик диний партияларидан бири етакчиси Фазлур Раҳмон Бош Вазир Имрон Хондан икки кун ичида истеъфога чиқишни ёки Исломободда тўпланган минглаб намойишчилар билан учрашишни талаб қилди.

“Икки кунингиз бор.  Сиз истеъфога чиқишингизни эълон қилишингиз керак.  Акс ҳолда,  биз ўз ҳаракатларимизни режалаштириб, ишга киришамиз. Биз тинчлик бўлишини истаймиз. Аммо талабимиз бажарилмаса Исломободда тўпланган Покистон жамоатчилиги Бош Вазирнинг уйига кириб, уни ҳибсга олишга қодир», деди Раҳмон Исломободда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларида.

Имрон Хон 2018 йилги сайловда 100 миллион одамни қашшоқликдан олиб чиқиш ваъдалари эвазига ғалаба қозонганди. Аммо, шундан бери иқтисодий инқироз туфайли Хоннинг ҳукумати Халқаро валюта фондига 6 миллиард доллар ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Ҳозирги кунда Покистонда 208 миллион киши яшайди. Ҳукумат мамлакат иқтисодиётидаги дефицитни солиқларни ошириш орқали бартараф этмоқчи. Инфляция сабаб уй хўжаликларининг бюджетлари танг аҳволда қолмоқда. Бу ҳафта савдогарлар янги солиқ қонунларига қарши намойишлар уюштиришди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг