Ўзбекистон Президентининг ташаббуси БМТда маъқуллангани ҳақида чет элда ҳам мақола чоп этилди

0
687
Фото:ecieco.org

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясида мақуллаган ташаббуси ҳақида Эрон давлатининг иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти қошидаги ecieco.org сайти мақола чоп этди.

Мақолада жорий йил 18 май куни БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида Шавкат Мирзиёевнинг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида бир овоздан махсус резолюция қабул қилингани айтилган.

Сўнгги йилларда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида экологик муаммоларни ҳал қилиш соҳасида мисли кўрилмаган ислоҳотларга эга комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Оролбўйи денгизининг қуриши оқибатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича қилинаётган ҳаракатлар соҳадаги устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

Бугунги кунда дунёда Орол фожиаси билан боғлиқ салбий ўзгаришлар нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки глобал миқёсда барқарор ривожланишга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Шу боис, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилган. Унда глобал иқлим ўзгариши ва Оролбўйи денгизининг қуриши билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олди олиниши учун тизимли чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Мақолада таъкидланишича, давлатимиз раҳбари илгари сурган ташаббус БМТ тизимидаги фонд, дастур ва агентликлар, халқаро молия институтлар ҳамда бошқа манфаатдор томонларни мазкур соҳада бирлаштиради. Ижтимоий-иқтисодий вазият ва маҳаллий аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган қарийб 800 миллион AҚШ долларилик 67 та лойиҳа амалга оширилгани ҳам муҳим қадам бўлди.

2021 йил 30 мартда БМТ ва Ўзбекистон инвестиция ҳамда ташқи савдо вазирлиги ҳомийлигида 130 дан ортиқ илмий идора вакиллари, халқаро молия институтлари, БМТ агентликлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида қўмита йиғилиши ҳам бўлиб ўтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг