Ўзбекистон металлургия комбинатида йирик ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди

0
1866

2018 йил 29 август куни комбинатдаги кўплаб инвестиция лойиҳаларидан бири – ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш маросими бўлди. Тадбирда корхона ишчилари, соҳа мутасаддилари, хорижлик инвесторлар иштирок этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси президентининг расмий веб сайти. 
Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа қиймати 60 миллион доллар бўлган, замонавий, энергия тежовчи ва илғор технологиялар билан жиҳозланган янги ферроқотишмалар цехини тантанали равишда ишга туширди.

Ушбу янги цех Жанубий Кореянинг “Posco Daewoo” компанияси иштирокида қурилган бўлиб, жами 25 минг тонна ферросилиций ва ферросиликомарганец қотишмалари ишлаб чиқаради. Бу металл маҳсулотлар тайёрлайдиган тармоқлар талабини тўлиқ қондириш билан бирга, йилига ўртача 8 минг тонна ферроқотишмани экспорт қилиш ва 12 миллион доллар миқдоридаги валюта тушумини таъминлаш, импортни қисқартириш имкониятини яратади. 

Ушбу янги цехга ўқув юртларини битираётган ва замонавий технологияларни чуқур ўзлаштирган 330 нафар йигит-қиз ишга қабул қилинади.

Шавкат Мирзиёев янги цехнинг технологик жараёнини кўздан кечирди. Жанубий кореялик ҳамкорлар билан суҳбатлашди. «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг инвестиция дастурига оид тақдимотлар билан танишди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг