Константин Сонин: Фуқаролар махсус хизматлардан қўрқмасликлари керак

0
1961
Фото: www.vedomosti.ru

Развозжаевнинг ҳибсга олиниши ва ундан олдин Навальний, Удальцов, бошқа мухолифат вакиллари, «Новая газета» журналисти ва бошқалар билан бўлган воқеаларда, мени нафақат мухолифат тақдири, балки Тергов қўмитаси(ТҚ)нинг обрўси ҳам ташвишга солмоқда. Ва нафақат ТҚ, балки умуман ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам шулар жумласидан.

Полиция ва махсус хизматларнинг сиёсий курашда қатнашиши нафақат сиёсий рақобатни, балки давлат бошқарув тизимини бузаётганлиги сабабли, эҳтимол полиция ва махсус хизматларнинг обрўсига путур етказганлиги учун ҳам ёмондир. Агар ТҚ губернаторни, вазирни ва университет ректорини коррупцияда айблаб ҳибсга олса, бу сиёсат эмаслигига ким ишонади? Агар махсус хизматлар ҳақиқий айғоқчини аниқласа, у чиндан ҳам айғоқчи эканлигига ким ишонади?

Гап, шунчаки фуқароларнинг Тергов қўмитасига ёки бошқа органдагиларнинг қўллари тозалигига ишонишда эмас. Полиция, махсус хизматлар ва бошқаларни қандай қабул қилиниши бевосита миллионлаб одамларнинг хулқ-атворига боғлиқ. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг асосий вазифаларидан бири инсон ҳулқ-атвори учун тўғри рағбатларни яратишдир.

Сиёсатлаштирилган ҳуқуқ-тартибот идоралари одамларни қўрқишга мажбур қилишади, аммо бу зарур бўлган қўрқитиш эмас: фуқаролар «умуман полициядан қўрқмасликлари керак!» Улар ўғирлик қилишдан, пора олишдан ва солиқларини яширишдан қўрқишлари керак. Худди шу каби, фуқаролар «ФСБдан қўрқмасликлари» керак.

Улар ҳарбий сирларни ошкор қилишдан қўрқишлари керак. Охирги йиллар давомида бўлиб ўтган воқеалар буни тескари ҳақидаги сигналларни юбормоқда. Агар коррупцияда айбланиб, лавозимидан бўшатиш ёки сиёсий фаолият учун ҳибсга олишлари мумкинлигини билса, амалдор кўпроқ нарсани ўғирлайдими? Ёки бошқача қилиб айтганда, сиз қонунларни бузасизми ёки бузмайсизми қатъий назар, сизни қонунларни бузганликда айблашлари мумкин бўлса, қонунга риоя қилишнинг қандай маъноси қолади?

Йигирма йил олдин, бундай воқеа мамлакатимизда аваллроқ содир бўлган эди. Шубҳасиз демонтаж қилиниши керак бўлган сиёсий диктатура органларининг демонтаж қилиниши, барча ҳуқуқ-тартибот идоралари обрўсининг пасайишига олиб келди.

Бир тарафдан ўйлаб қаралса, қотиллар ва маньякларни қўлга туширадиган милиционерларнинг, жамият устидан сиёсий назорат юритувчи идораларга нима алоқаси бор эди? Балки КГБда, эҳтимол, барча ходимлар ҳуқуқ ҳимоячиларини овлаш билан шуғулланмаган бўлса керак… (Тан олиб айтиш керакки, ҳақиқий айғоқчилар ҳам бўлади ва улар билан курашиш учун махсус хизматлар керак.)

Аянчли оқибат билан тугатилган Совет тажрибасидан ибрат олиб ўрганишни истамаганлар, бундан юз йил аввалги империяни эслаб кўришлари мумкин. Ўша пайтда автократияга қарши курашган инқилобчилар кўчаларда ва ҳовлиларда тартиб ва осойишталикни сақлайдиган “городовой”ларга нисбатан бирон бир қарши иддаоси бўлганлиги эҳтимоли бўлмаса керак. Аммо, агар “городовой”лардан сиёсий рақибларни таъқиб қилишда фойдаланилса, ҳукуматнинг обрўси муқаррар равишда пасаяди.

Бироз вақт ўтгач, мамлакатимизда янги президент бўлади. Эҳтимол, бир йилдан кейин ёки олти ёки ҳатто 12 йилдан кейин бўлар. Мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг обрўси худди 90-йилларнинг бошларидаги каби тушиб кетишини истамаган бўлар эдим.

Бироқ, Тергов қўмитаси ва бошқа махсус хизматларнинг сиёсатга аралашиши, айнан мана шунга олиб бормоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг