Соболь ва Навальний пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришда айбланиб, ишлари терговга оширилган бир пайтда  таътилга чиқишди

0
1638
Фото: ВладТайм

Алексей Навальнийнинг жамоаси уюштирган митинг иштирокчилари панжара ортида ва дирекциясига қарши жиноий иш қўзғатилган бир вақтда, Навальний ва Любовь Соболь таътилга жўнаб, ҳордиқ чиқаришмоқда. «Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси» асосчиси ва унинг энг таниқли аъзоларидан бири Навальний тергов ҳаракатлари давомида Россияни тарк этди – Навальний рафиқаси ва қизини олиб Калифорнияга жўнади, Любовь Соболь эса, Кипрга йўл олди. Бу ҳақида «Россиянинг порлоқ келажаги учун курашчилар» гуруҳи ижтимоий тармоқларда маълум қилган.

Навальний Инстаграмда хотини ва қизи билан нонушта қилинган фотосуратни жойлаштираркан,  ҳатто таътилда ҳам уни иш билан боғлиқ саволларга кўмишаётганидан шикоят қилди. У, иш тартибининг ҳаддан зиёд банд эканига қарамай, доимий равишда энг қиммат ва нуфузли дам олиш масканларида ҳордиқ чиқарди, одатда Италияни афзал кўради. Любовь Соболь эса, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Кипр соҳиллари бўйлаб кабриолетда қилган саёҳатидан видеони жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Наваьлний гуруҳи томонидан конунга хилоф равишда ўтказилган бир қатор митинглар натижасида Любовь Соболь 1 миллион 230 минг рубль миқдорида жаримага тортилган. Сабль кичик ёшдаги қизи туфайли осон жазо билан қутулиб қолган эди.

 Аввалроқ Федерал янгиликлар агентлиги маълум қилганидек, Любовь Соболь ишлайдиган адвокатлик маоши жуда кам – тахминан 60 000 рублни ташкил этади, шунинг учун Любовь Соболнинг миллион рубллик жаримаси жуда енгил ҳам ҳисобланмайди. Шунга қарамай, собиқ номзод Кипр соҳилида туғилган кунни нишонлашга қарор қилганлиги айтилмоқда.

Соболнинг сўзларига кўра, у жаримани ўз чўнтагидан тўламоқчи эмас. Адвокати хайр-эҳсонлар ёрдамида пул йиғишни режалаштирмоқда. «Оддий» навалнийчиларга келсак, улар ўзлари дуч келган муаммоларни ўзлари ёлғиз ҳал қилишга мажбур бўлмоқдалар, чунки бу одамларга фақат рамзий ёрдам кўрсатилган. Масалан, Навальний Москвадаги оммавий тартибсизликлар бўйича қўзғатилган жиноий ишда ҳибсга олинган судланувчиларга атиги 1000 рублдан ёки умумий 13000 рубль ажратишга ваъда берган. Баъзилари аниқланган қонунбузарликлар туфайли озод этилди, бошқалари эса қамоққа ҳукм қилинди. Жумладан, Иван Подкопаев 3 йил, Владислав Синица  5 йил, Данил Беглец  2 йил муддатга қамоққа маҳкум қилинган.

Бутун мамлакат бўйлаб Навальний раислигидаги «Коррупцияга карши курашиш жамғармаси» офислари йирик миқдордаги ноқонуний маблағларни ўзлаштиришларда айбланиб, оммавий рейдлар ташкил этилганига қарамай, жиноий даромадларнинг асосий истеъмолчилари оилалари даврасида қиммат таътилларга йўл олдилар. Ҳар доимгидек, Навальнийнинг фитналари учун бошқа одамлар жавобгар бўлиб қолаверди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг