Уйқудан олдин овқатланиш саратон касаллигини келтириб чиқариши аниқланди

0
1837

Уйқудан олдин ва тунда овқатланишни хуш кўрувчиларнинг кўкрак бези ва простата бези саратони хасталигига чалиниши эҳтимоли жуда юқори экани аниқланди. Бу ҳақда Барселона Глобал саломатлик институти олимлари ўтказган тадқиқотлари натижасида маълум бўлди.

Тадқиқот натижасини эълон қилган  International Journal of Cancer журналида ёзилишича, уйқудан 2 соат аввал истеъмол қилинган таом саломатлик учун ўта ҳавфли ҳисобланади.

Мазкур тадқиқот 621 нафар простата бези саратони ва 1205 нафар кўкрак бези саратони хасталигига чалинган беморлар орасида ўтказилди. Шунингдек, тадқиқотчилар 2000 та соғлом кўнгиллиларни ҳам тажрибага жалб қилдилар. Тадқиқот иштирокчиларидан кун режаси ва овқатланиш тартиби ҳақида сўралди.

Сўровнома ва текширув натижалари шуни кўрсатдики, тунги таомланишни хуш кўрмайдиган кишилар орасида кўкрак бези саратони касаллигига чалиниш эҳтимоли 16%га, простата бези саратонига чалиниши эҳтимоли эса 26% га паст экан. Шунингдек, “тўрғай” (эрта туриб, эрта ухлашни хуш кўрувчи)лар тоифасига кирувчи, ҳамда алкоголдан узоқ юрувчи кишиларнинг ҳам мазкур ҳасталикка чалиниши эҳтимоли жуда кам экан.


Манба www.islamnews.ru

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг