Ўзбекистон Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган иқтисодиёт

0
626
Фото:.sof.uz

Европа тикланиш ва тараққиёт банки прогнозларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2021 йилда 6,8 фоизга, 2022 йилда эса 6 фоизга ўсади.

Ўсишнинг бундай суръатлари Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётга айлантиради, дейилади ЕТТБнинг “Минтақавий иқтисодиёт истиқболлари” ҳисоботида.

Қайд этилишича, кредитлашнинг ўсиши 2021 йил июн ойида реал кўрсаткичларда 22 фоизгача тезлашгани иқтисодий фаолликнинг кучайиб бораётганидан далолат беради. Инфляция 2020 йил декабрдаги 11,1 фоиздан 2021 йил октябрь ҳолатига кўра 10,8 фоизгача пасайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг