Афғонистоннинг қатор вилоятларида янги губернатор ва полиция раҳбарлари тайинланди

0
582
Фото:ria.ru

Афғонистонда ҳукумат тепасига келган “Толибон” ҳаракати мамлакатнинг 17 та вилояти, жумладан, пойтахт Кобулга ҳам янги губернатор тайинлади, деб маълум қилмоқда Пажвак агентлиги ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳидга таяниб.

Бундан ташқари, ўнта вилоятнинг полиция бошлиқлари ҳам қайтадан тайинланган, 15 вилоят эса янги губернатор ўринбосарларига эга бўлди.

Агентликнинг таъкидлашича, кадрлар алмашуви мамлакат бошқарувини яхшилашга қаратилган.

Август бошида толиблар Афғонистон ҳукумати кучларига қарши ҳужумни фаоллаштирган эди, 15 августда улар Кобулга кирди ва кейинги куниёқ уруш томом бўлганини эълон қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг