«Толибон»га қарши коалициянинг марҳум раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Афғонистон Миллий қаршилик фронти Каписа вилоятида радикал исломий «Толибон» ҳаракати жангариларига қарши қуролли кураш бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.
19 октябрь сешанба куни Афғонистоннинг Aamaj News агентлигида эълон қилинган фронтнинг видеомурожаатида қаршилик жангчилари Панжшер ва Андараб билан бирга Каписа вилоятида «Толибон»га қарши партизан уруши олиб бориши айтилган.