«Улар заргарлар каби ишламоқдалар»

0
2009

Сурияда «Тинчлик булоғи» ҳарбий операциясини олиб бораётган Туркия қуролли кучлари «заргарлар каби ишламоқда», деб айтиб ўтди Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриянинг ҳудудларида олиб борилаётган операцияларга изоҳ берар экан.

«Амалиёт Анқаранинг Суриянинг тинч аҳолисига етказиладиган зарарни минималлаштириш истаги туфайли тўхтатилиб турилибди», деди Туркия раҳбари. «Турк ҳарбийлари тинч аҳолига зарар бермаслик учун эҳтиёткорлик билан ҳудди «заргарлик буюмлари билан ишлагандек муомала қилмоқдалар.»

Шу билан бирга, Эрдоған турк кучлари «Тинчлик булоғи» операциясини бир неча кун ичида якунлаши мумкинлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Туркия ҳукумати Сурияда «Тинчлик булоғи» ҳарбий операцияси ўтказилишини эълон қилган эди. Расмий Анқара курд қуролли кучларини зарарсизлантиришни мақсад қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг