Жума куни эрта тонгда Туркиянинг Сурия чегарасига яқин бўлган Ҳатай вилоятидаги ўқ-дорилар омборида кучли портлашлар юз берди, яқин атрофдаги уйлар эвакуация қилинди, қурбонлар ҳақида хабар йўқ.
НТВ телеканали хабарига кўра, Ҳатайнинг Рейҳанли шаҳрида соат 3:30 атрофида сабаби аниқ бўлмаган портлашлар содир бўлди. Фавқулодда хизматлар ушбу ҳудудни ёпиб қўйган, дейилади хабарда.
Портлашлардан кейин Рейҳанли шаҳрининг шимолида жойлашган футбол стадиони яқинидаги ҳарбий ўқ-дорилар омборининг баъзи жойларида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Анадолу ахборот агентлиги.
Портлашлардан сўнг Рейҳанли ва шимолда яқинроқ бўлган асосий магистрал транспорт ҳаракати учун ёпиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, 6-август куни Россияда ҳам ҳарбий омбор портлаган эди.