Украина мудофаа вазири: Бизнинг мақсадимиз – мамлакатни тўлиқ «деоккупация» қилиш

0
458
Фото: flot2017.com

Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг айтишича, АҚШ билан Россия ҳарбий объектларига зарба беришга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги келишув Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига тааллуқли эмас.

Украина мудофаа вазири Олексий Резников «Америка Овози»га берган интервьюсида Украинанинг мақсади – мамлакатни тўлиқ ишғолдан чиқариш ва 1991 йилдаги халқаро тан олинган чегараларга қайтиш эканлигини маълум қилди.

Резников Украинага қатъийроқ ҳаракат қилиш имконини берувчи HIMARS MLRS қуролларини ўз ичига олган 1 миллиард долларлик сўнгги ёрдам пакети учун миннатдорчилик билдирди ва АҚШ ҳукуматини Украинага нишонларни уриш имконини берадиган узоқ масофали ATACMS ракеталарини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилишга чақирди.

«Мен яна бир бор таъкидлайман, – деди Резников, – биз бу масалада шаффофликдан тўлиқ манфаатдормиз. Чунки кимдир бу ерда қандайдир контрабанда содир бўлаётганини айтса, буларнинг барчаси айнан шу қўллаб-қувватлашни сусайтириш, ишонч даражасини пасайтиришга қаратилган ташвиқот ҳикояларидир”.

Украина Мустақиллик куни арафасида мамлакат мудофаа вазирлиги бошлиғи, бу кун Европа давлатларининг Мустақиллик куни эъканлигини таъкидлаган».

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг