Twitter журналистларнинг аккаутини блоклаб қўйди

0
514

Twitter Американинг етакчи ОАВлари журналистларининг аккаунтини блоклаб қўйди. Бу ҳақда ББС нашри хабар берди.

Қайд этилишича, New York Times, CNN vва Washington Post газеталари вакиллари ўз Twitter саҳифасига кириш имкониятини йўқотган.

CNN нашри журналистининг таъкидлашича, тақиққа учраган журналистлар Twitter ва Илон Маск атрофидаги вазиятни узликсиз ёритиб борган.

Twitterнинг ишонч ва хавфсизлик бўлими бошлиғи сўзларига кўра, жорий этилган тақиқ жонли жойлашув маълумотлари, жумладан, Твиттерда тўғридан-тўғри тарқатиладиган маълумотларни тақиқловчи янги қоида билан боғлиқлигини айтган.

Маскнинг ўзи блокланган аккаунтлар ҳақида тўғридан-тўғри изоҳ бермаган. Бироқ v Twitter’да қолдирган изоҳида “Мени танқид қилиш нормал ҳолат, лекин менинг реал вақтда қаердалигимни ошкор қилиш мумкин эмас”, дея таъкидлаган.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг