AstraZenecaнинг 8 сентябрда берган маълумотларига кўра, компания ўзи ишлаб чиққан CОVID-19 га қарши вакцинанинг синовларини вақтинча тўхтатди. Бунга синовларда қатнашаётган иштирокчида юзага келган касаллик сабаб бўлган. Мазкур вакцина сўнгги учинчи босқич синовларидан ўтказилаётганди.
“Биз мустақил қўмита томонидан вакцинамизнинг хавфсизлигини қайта текширтириш учун синовларга пауза эълон қилдик” дейди компаниянинг матбуот котиби Мишел Мейхел берган баёнотида.
AstraZeneca ва Оксфорд университети томонидан яратилган CОVID-19 га қарши вакцина дунёнинг бир неча мамлакатларида, хусусан, Буюк Британияда ҳам текширилаётганди. Вакцина синовларининг вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлган касаллик ҳам айнан Британия қайд этилган.
Stat News маълумотларига кўра, Британиядаги AstraZeneca вакцинасини қабул қилгандан кейин касал бўлиб қолган шахснинг ҳолати ва бу қачон содир бўлгани ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Лекин, унинг тузалиши кутилмоқда. Бундан олдин AstraZeneca вакцинаси синовлари жиддий акс таъсир туфайли тўхтатилгани ҳақида хабар тарқалганди.