Анжелина Жоли БМТни тарк этди

0
566

“Оскар” мукофоти совриндори америкалик актриса Анжелина Жоли БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг махсус вакили лавозимини тарк этди. Бу ҳақда ББС хабар берди.

Қайд этилишича, у лавозимда 2001 йилдан буён фаолият юритаётган эди.

БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги у қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи энг нуфузли ҳимоячилардан бири эканлигини айтган.

“Жоли азоб-уқубатлар, шунингдек, умид ва чидамлилик ҳақидаги ҳикояларга гувоҳлик бериш учун 60 дан ортиқ дала миссияларини бажариб, тинимсиз ишлади”, дейилади Қочқинлик бўйича агентлик баёнотида.

Голливуд юлдузи ўз Instagram саҳифасида шундай изоҳ қолдирган:

“20 йилдан ортиқ вақтдан кейин мен бугун БМТнинг қочқинлар бўйича агентлигидаги ишимни тарк этаман. Қочқинлар – мен дунёдаги энг яхши кўрадиган одамлардир ва мен бутун умримни улар билан ишлашга бағишлайман”.

Маълумот учун, Жоли эндиликда у билан ишлашни режалаштираётган ташкилотлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг