Медведев Россиянинг дунё Интернетидан узилишга тайёрлиги ҳақида маълум қилди

0
1119
Фото: www.finanz.ru

Россия қонуний ва техник жиҳатдан глобал Интернетдан узилишга тайёр, деди Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев, Россия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.

Медведевнинг сўзларига кўра, гарчи бу «осон» бўлмасада ва «бундай бўлишини жудаям исталмаётган бўлсада», технологик жиҳатдан «ҳаммаси тайёр» ва «қонунчилик даражасида, барча қарорлар ҳам қабул қилинган».

«Интернетни назорат қилишнинг асосий ҳуқуқлари, албатта, АҚШда жойлашган, аммо тармоққа «бутун давлатни бошқариш, жуда катта миқдордаги ижтимоий функцияларни қабул қилиш боғланган», деди Медведев.

Унинг қўшимча қилишича, ҳудди SWIFT тизими билан содир бўлганида, Марказий банк Россияда молиявий хабарларни узатишнинг муқобил тизимини ишлаб чиққанидек, Россия ўз Интернет тармоғини назоратсиз қолдиролмаслиги мумкин ва ушбу сегментни автном равишда бошқариш учун қонун қабул қилган.

Ҳозирча барча ижтимоий тармоқлар Россияда фаолият олиб боришни давом эттирмоқда. Аммо улар «ўзларини дўстона бўлмаган тарзда тутишмоқда, агар улар Россия ахборотларини эълон қилишни истамасалар, агарда улар мамлакатга нисбатан бирон бир дўстона бўлмаган аниқ позицияни тутсалар, демак бизда уларга нисбатан таъсир ўтказиш имконияти мавжуд», деди Медведев.

«Муайян вақтда бир қатор қарорлар қабул қилиниши мумкин, шу жумладан трафикни секинлаштириш ёки ишни тўхтатиб туриш каби қарорлар», дея у санаб ўтди ва тўхтатиб туриш «жуда кескин, радикал» қарор эканлигини ва трафикнинг секинлашиши «потенциал самара берадиган чора» эканлигини айтди ( «Интерфакс»дан иқтибослар).

2019 йил 1 ноябрь куни Россияда «суверен рунет» тўғрисидаги қонун кучга кирди. Бу операторларни трафикни филтрлайдиган ва таҳдидларга қарши тақиқланган сайтларга киришни чеклайдиган техник воситаларни ўрнатишга мажбур қилади.

2020 йил 30 декабрда Россия президенти Владимир Путин Роскомнадзорга хорижий Интернет-ресурсларни блокировка қилиш ёки секинлаштириш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади. Россия расмийларининг фикрига кўра, улар Россия давлат оммавий ахборот воситаларини цензура қилишар экан.

Ҳужжат «инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликлари, Россия Федерацияси фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузишда иштирок этган ахборот ресурсининг эгаси» сифатидаги мақомни намоён этади. Унинг потенциал нишонидлари YouTube, Facebook ва Twitter кабиларга қаратилган. Тушунтириш берувчи қайдномада, айнан ўшалар сўз эркинлигини бузувчилар сифатида номлари санаб ўтилган.

Қонун бўйича биринчи чоралар олти ой ичида амалга оширилиши мумкин. 1 августга қадар Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга ва Президент маъмуриятига Рунетда ишлайдиган хорижий интернет-компанияларга қўйиладиган талаблар рўйхатини тайёрлашни буюрди.

Уларга, хусусан, Россияда ўз ваколатхоналарини очиш талаби қўйилади.
Худди шу муддатда – яъни, 1 августгача – Вазирлар Маҳкамасига ва “СПЧ”га Россия Федерациясининг рақамли маконида фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси топширилди.

Режада фуқароларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва уларни рақамли хавфсизлик ва “рақамли гигиена“ кўникмаларига ўргатиш бўйича чора-тадбирлар киритилиши керак, дейилади Кремлнинг веб-сайтида эълон қилинган топшириқда.

Концепция тайёрланаётган бир пайтни ўзида, Россия шошилинч равишда YouTube видеохостинги ва TikTok ижтимоий тармоғининг ўрнини алмаштириш устида иш олиб бормоқда.

Лойиҳа билан «Газпром-Медиа» холдинг шуғулланмоқда. Дастлабки натижалар 2021-22 йилларда пайдо бўлиши кутилмоқда, деди холдинг раҳбари Александр Жаров.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг