Нима учун Путин аллақачон урушда мағлуб бўлди

0
876
Фото: kremlin.ru

Рус деспотизми учун ҳар доим стратегик вазифа бўлиб келган ўша «катта уруш»га Путин «ботиб қолди». Бундай уруш учун ҳеч бир деспотизм жазосиз қолмаган ва тарих Путин учун истисно қилади, деб ишонишга ҳеч қандай асос йўқ.

Байрамдан олдинги шов-шувга қўшимча чалкашликларни қўшмаслик ҳамда оливье салати ва сельд балиғи қўшиб тайёрланган “шуба” билан рақобатлашмаслик учун, мен йил якунлари жадвалидан чиқиб, бироз олдинроқ сарҳисоб қилишга қарор қилдим. 2022 йилда содир бўлган воқеалар ҳақида тинимсиз гапириш мумкин. Бироқ Россия, Европа ва дунёнинг келажаги ҳақида ўйлар эканман, мен барибир нишонда ушлаб туриладиган, ўша энг муҳим нарсани танлашни хоҳлайман.

Менинг назаримда, ўтган йилнинг асосий натижаси Россиянинг геосиёсий мағлубияти бўлди. Путин аллақачон урушда мағлуб бўлган, аммо бу ҳали аниқ эмас. Бундан ташқари, унинг мағлубияти аллақачон дунё тартибидаги глобал ўзгаришлар учун зарур шарт-шароитларни яратмоқда, лекин у умид қилган нарса эмас: бу шундай дунё тартиби бўлади-ки, унда Россия, энг яхши ҳолатда, (тамоша залини) иккинчи қатордан жой олади ва у дунё премералари аксариятини томошабин сифатида кузатиб ўтиради. Бу эса жуда яхши вариант. Буларнинг барисини Кремль элитаси ўз қўллари билан қилишди.

Мени ўта шошқалоқликда маломат қилишар ва Украинадаги уруш ҳали тугамагани, Россия бу урушда ҳали ҳам кўп нарсага қодир эканлиги борасида эътироз билдиришар. Лекин, биринчидан, мен Украина ҳақида ҳали ҳеч нарса демадим – мен Украинадаги уруш қандай якунланишидан қатъи назар, глобал геосиёсий мағлубият ҳақида гапиргандим (гарчи мен, шахсан Украинани босиб олишларига ва Киев режимини алмаштиришларига ишонмасам-да) ва иккинчидан, урушда мағлубиятга учраганликни тушуниш учун уни тугашини кутишнинг ҳожати йўқ. Чунки, ҳудди бочкадагини ҳаммаси асал эмаслигини тушуниб етиш учун, уни ичидаги бор нарсанинг ҳаммасини еб ўтиришни ҳожати йўқ бўлганидай.

Иккинчи Жаҳон урушида Германия Қизил Армия Рейхстагга бостириб кирган пайтда эмас, балки ундан олдин Гитлерга қарши коалиция юзага келган ва буюк давлатларнинг бўлиниб кетиш режаси амалга ошмаган пайтда мағлуб бўлган эди. Кейин катта фожиалар содир бўлди. Бутун бир халқларнинг мағлубиятлари ва тарихий жанглар бўлди, аммо барибир Учинчи Рейх ҳалокатга учради. Гитлер эса, агар у билмаган бўлган тақдирда ҳам, лекин мағлубиятини ҳис қилганди, ўзини ғолиб бўлишига ишонтириш учун бор кучи билан ҳаракат қилди,  – урушдан кейин топилган мавжуд ҳужжатлар ва хотиралар бизга шулар ҳақида сўзлайди. Масалан, Сталинграддан кейин Шарқий фронтда содир бўлган ҳамма ҳодислар маъниси қолмаган, ўйинни бой бериши аниқ бўлган қонли партияни якунига етказиб қўйиш эди. Ваҳоланки, унинг натижаси аллақачон олдиндан ҳал этиб бўлинганди.

Европада янги чегаралар бўйича музокаралар ўтказиш ўрнига, Россияга қарши “Рамштайн” деган янги коалицияни “ўзига сўраб” олганидаёқ, Путин урушда ютқазганди. У шахсан ўзининг муқаррар қулашига ишониши мумкин. У биринчилардан эмас. Аммо Украинада портлатилган ҳар бир фуқаролик объекти, ўша ишончни баттар мустаҳкамламоқда. Бу ерда ё портлатиш ёки умид қилиш керак. Бу ўзига ҳос бўлган уруш. Унинг бошланиши – уни охири ҳамдир. Урушнинг бошланиши айнан Путиннинг мағлубиятидир.

Ғарб билан ўзининг “буюк баҳсида”да, у биринчи бўлиб кўзини олиб қочди ва ўша “катта уруш”га “ботиб қолди”. Бундай урушдан қочиш ҳар доим, ҳар қандай рус деспотизмининг стратегик вазифаси бўлиб келган.

Ҳеч бир деспотизм бундай «ботиб қолиш» учун жазосиз қолмаган ва тарих Путин учун истисно қилади, деб ишонишга ҳеч қандай асос йўқ.

Украинадаги ҳарбий кампаниянинг муваффақияти ёки муваффақиятсизлиги фундаментал аҳамиятга эга бўлмайди. Бу Украина билан эмас, ресурс учун урушдир. Украинадаги мағлубият унинг финалини анча тезлаштиради, ғалаба эса уни бироз кечиктиради, лекин масаланинг умумий моҳиятини ўзгартирмайди. Чунки бўладиган иш бўлди. Муддатлар бир неча ойдан, бир неча йилгача (яна Украинадаги уруш натижаларига қараб) ўзгариши мумкин. Аммо бу урушнинг азоб-уқубати қанча узоқ давом этса, унинг якуний аккорди шунчалик кўпроқ қулоқни кар қилади.

Ҳа-я, ядро апокалипсиси ҳақида. Бу бўлиши мумкин, ҳатто ракетани отиш ҳам шарт эмас. Ўша ядровий зарядли бомбалар сақланаётган омборларни ўзида портлатиб юборса кифоя ва бу ер сайёраси йўқ бўлиб кетади. Аммо бу уруш натижасига умуман таъсир қилмайди. Ҳатто бу ҳолатда ҳам, агар кимдир омон қолса, ўша вайрон бўлган дунё ўртасида ҳам Россия ютқазувчи томон бўлиб қолаверади. Агарда ҳеч ким омон қолмаса, у ҳолда Қиёмат кунида техник мағлубиятга учраганлигини эълон қилишади. Жаннат билан қилган ҳазили эса иш бермайди.

Муаллиф:

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг