Туркманистон биз учун деярли номаълум давлатбилан дипломатик алоқалар ўрнатди

0
2061
Москва шаҳрида жойлашган Россия Федерациясидаги Туркманистон элчихонаси биносида Туркманистон ва Гренада ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатиш тўғрисида қўшма шартнома тантанали равишда имзоланди. Бу ҳақда 14 февраль куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Туркманпортал хабар бермоқда.
Имзолаш маросимидан олдин Туркманистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Батир Ниязлиев ва Гренаданинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Фирер ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Икки давлатнинг дипломатик идоралари вакиллари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, таълим ва фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, Гренада Кариб денгизида жойлашган кичик орол. Ҳудуди 344,5 км кв. Аҳолиси 98,9 минг кишини ташкил қилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг