«Колима – қўрқувларимиз ватани» ҳужжатли фильми, энди ўзбек тилида (видео)

0
3595
Фото: https://zipandkeep.com

Фильмнинг асосий ғояси ўтган асрнинг 30-йиллари Сталин қатағонлари билан боғлиқ.

Бунинг учун машҳур журналист ва блогер Юрий Дудь Сталинистлар қатағонларининг энг даҳшатли тимсоли бўлган- Колима шаҳрига 12 кунлик қишки сафарни уюштиради. Дудь Магадандан Якутскга қадар йўналишда, машҳур Колима трассаси бўйлаб кезади, шунингдек, қатағон мавзусига алоқадор тарихчилар, қатағон қилинганларнинг авлодлари ва Магадан ўлкаси аҳолиси билан суҳбатлашади.

Ушбу фильм давомийлиги бироз узун бўлсада, аммо россиялик машҳур ёзувчилар, тарихчилар ва журналистлар Юрий Дудьининг Колима ва қатағон ҳақидаги фильмига юқори баҳо беришди ҳамда Россияда туғилиб, яшаётган барча инсонлар учун ўта муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Жорий йилда жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган Юрий Дудьнинг мазкур Колыма – родина нашего страха/»Колима – қўрқувларимиз ватани» деб номланган ва ҳозирга қадар 17 млн. мартта тамоша қилинган ҳужжатли фильмни, бундан бир неча ой муқаддам Alimoff канали, бу йил ўзбек тилига профессионал даражада таржима ва дубляж қилишга қарор қилган экан.

Айрим сабабларга кўра бу ҳайрли иши бироз чўзилиб кетиб, ниҳоят ушбу фильмни Alimoff канали таржима ва дубляж қилишга муваффақ бўлибди.

Мазкур ҳужжатли фильмнинг ўзбек тилига қилинган дубляжини эътиборингизга ҳавола этамиз.

tarjumon.uz, аввало, журналист ва блогер Юрий Дудьга ҳамда қолверса, унинг ушбу ҳужжатли фильмини таржима ва дубляж қилиб, уни беғараз равишда ўзбек сегментига намойиш қилиш учун бизга тақдим этган Нурбек Алимовга ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг