Тошкентга келган Медведев: Афғонистон минтақавий хавфсизликнинг калитидир

0
1774

Бош вазир Дмитрий Медведев Тошкентда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари саммити доирасида Афғонистон Ислом Республикаси ижрочи директори Абдулла Абдулла билан учрашди. Бу ҳақида Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтадиган жойда биз мамлакатда воқеалар қандай ривожланаётгани тўғрисида маслаҳатлашиш ва суҳбатлашиш учун яхши имкониятга эгамиз. Албатта, биз Афғонистон Россия учун анъанавий ва жуда муҳим шерик эканлигини ёдда тутган ҳолда буни диққат билан кузатмоқдамиз. Албатта, Афғонистон минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг калитидир”, деди Медведев.

Россия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, у янги учрашув ва «нима ва қандай бўлаётгани» ҳақида маълумот алмашиш имкониятидан мамнун.

Ўз навбатида, Абдулла Абдулла ўз мамлакатида сайловларнинг ўтказилиши ҳақида гапирди, аммо «ушбу сайловлар натижаларидан қатъий назар, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталари сақланиб қолади», дея таъкидлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг