Туркия ҳукумати Ғазо секторидаги 15 минг оилага қурбонлик гўштини улашди

0
1854

Туркия дин ишлари жамғармаси Қурбон Ҳайити муносабати билан Ғазо секторида истиқомат қилаётган 15 минг оилага қурбонлик гўштларини тарқатиш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда Ғазо секторининг дин ишлари бўйича жамғармасининг закот бўлими раҳбари Усома Салим хабар берди. 

Туркиядан келтирилаёган гўштларни тақсимлаш жараёни вазирлик томонидан назорат остига олинган. 

Усома Салимнинг маълум қилишича, Қурбон Ҳайити айёмида муҳтожларга 34 минг кг гўшт тарқатилиши режалаштирилган. Раҳбар шунингдек, Анқаранинг Ғазо аҳолсини қўллаб-қувватлашдаги саъйи ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Эслатиб ўтиш жоиз, Ғазо секторида истиқомат қилаётгна 2 миллионан ортиқ  аҳоли мана 12 йилдирки ўта оғир ва ноқулай шаротиларда ҳаёт учун курашиб келмоқдалар.   

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг