Tesla компанияси Илон Маск ўрнига номзод изламоқда

0
1699

Tesla корпорацияси компания директорлар кенгашининг раиси лавозимига ходим излай бошлади.

Ўз навбатида, даъвогарлар турли хил,- АҚШ президентлигига собиқ номзоддан, авиация соҳасидаги мутахассисларгача бўлган шахслардан иборат- дея хабарберади islam-today.
 
Bloomberg маълумотларига кўра, ҳозирги кунга қадар 9 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. 

Хабарда айтилишича, улардан 6 нафари оқ танли эркак кишилар, 6 нафари банк соҳаси ва инвестициялар бўйича тажрибага эга. 

Tesla акциядорлари бўлажак раисни АҚШ давлат идоралари бошқарувидагилари билан яхши алоқада бўлишларини исташмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, раислик лавозимига собиқ президентликка номзод Альберт  Гор, Ford Motor Coдан Алан Мулалли ва Boeing компаниясидан Жим Макнерни даъвогарлик қилиши мумкин.

Инвесторлар  бўлажак раҳбарнинг компания ҳали ҳам даромад келтирадиган бўлишига ва оммавий ахборот воситаларидаги жанжаллардан халос бўлишига умид қилмоқдалар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг