Туркия прокуратураси Истанбулдаги сайловларда қонунбузарликларни текширмоқда

0
2491
Манба: Murat Kula/Presidential Press Office/Handout via REUTERS

Истамбул (Reuters)– Туркия Бош прокуратураси 31 март куни Истанбулда бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар юзасидан 32 та қонунбузарлик текширувини ўтказишни бошлади ва 100 дан ортиқ сайлов участкалари ходимларини гумондор сифатида сўроқ қилиш учун чақирди. Бу ҳақда Anadolu давлат ахборот агентлиги сешанба куни маълум қилди.

Президент Таййип Эрдоғаннинг АК Партияси (АКП), Истанбулдаги овоз бериш натижаларини бекор қилиш ва қайта овоз қўйишга чақирди ва бу истиқболда Туркиянинг молиявий бозорларини қалтисликда ушлаб турибди. Миллий сайловлар бўйича дастлабки натижалар ва айрим маълумотлар АКПнинг Истанбул ва пойтахт Анқара устидан назоратини йўқотганлигини кўрсатган эди.

Асосий мухолифат секуляр Республикачилар Халқ партияси (РХП), кичик партиялар билан иттифоқчиликда, ҳар иккала шаҳарда ҳам шаҳар ҳокимлигини қўлга киритган эди ҳамда АКП ва унинг исломий раҳбарлари томонидан амалга ошириб келинган чорак асрлик назоратга якун ясаб, Эрдоғанга кескин зарба беришган эди.

Анадолуга кўра, тергов Малтепе, Кадикой ва Атасеҳир шаҳарларига қаратилган. Агентлик маълумотига кўра, гумон қилинувчилар сайлов қонунчилигининг бузилиши ва овозларни ҳисоблаш ва санани киритиш вақтида расмий ваколатини суиистеъмол қилганликлари бўйича текширилади.

Истанбул прокуратураси изоҳ беришдан бош тортди.

Олий Сайлов комиссияси, АКПнинг Истанбулдаги сайлов натижалари юзасидан ҳали қарор қабул қилмаган.

Сайловдан кейин бир ой ўтгач, АКП вакиллар нисбатан кичик партия ҳисобланган Миллий ҳаракати билан тузилган иттифоқни шубҳа остига олишмоқда.

 

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг