Бюджет бўйича директор ва АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти раҳбари якшанба куни АҚШ ҳукуматининг қисман ёпилиши, янги Конгресс йиғилгунгача ва Демократлар Вакиллар палатасини қабул қиладиган муддат- 3 январгача давом этиши мумкинлигини айтди, дея хабар бермоқда REUTERS .
«Бу тўхталиш 28 декабрдан ва янги Конгрессга ўтиши ҳам мумкин», – деди Fox News Sunday телеканалида якшанба куни Мики Малвани.
«Мен яқин кунларда ҳамма ишлар тезда амалга ошади деб ўйламайман», – дея, қўшимча қилди бошқарув масалалари ва бюджет бўйича идора директори ва 10 кун олдин Оқ Уйнинг офисига раҳбарлик лавозимига тайинланга Малвани.
Трампнинг Мексика билан АҚШ ўртасидаги чегарага девор ўрнатиш учун қўшимча маблағлар сўрагани ва Демократлар буни қабул қилмаганлиги сабабли, боши берк кўчадан чиқолмай АҚШ Сенати шанба куни танаффус эълон қилган эди.