Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳаж зиёрати давомида неча нафар зиёратчиларни даволаганини маълум қилди

0
2369
Манба: Arab News

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Макка, Мадинадаги шифохоналари ва ҳаж пайтида зиёратчилар учун муқаддас жойлар томонидан кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақида маълумот берди.

Вазирлик шифохоналарда ва тиббиёт марказларида даволанган зиёратчилар сони 649 690 кишига етганини билдирди.

Маълумотларга кўра, бу йил зиёратчиларга хизмат қилишда иштирок этган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимлар сони 30000 етган, Маккада ва Мадинада умумий сиғими 5000 кишига мўлжалланган 25 касалхона фаолият юритган.

Ва шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу йил биринчи марта вазирлик тиббий консултацияларни ўтказиш учун робот технологиясидан фойдаланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг