Туркиядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари 6 кишига етди, жабрланганлар 400 нафардан ошди
Туркиянинг Анталия вилоятининг Манавгат минтақасида ўрмон ёнғинига қарши курашаётган икки ишчи ҳалок бўлди. Табиий офат ҳудудида қурбонлар сони олти кишига етди, жабрланганлар сони 400 кишидан ошди, деди республика соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа.
31 июль куни Туркиянинг машҳур курортлари – Бодрум, Мармарис, Кумбахче ва Гумбет туманлари яқинида янги ёнғинлар бошланди. Ёнғин шаҳар томон кетди. Ўт ўчирувчилар ушбу ёнғинларни бартараф этишга эришди. Бир нечта эвакуация қилинган сайёҳлар отелларга қайтишди.