Австралияда коронавирус вакцинасини ҳайвонларда синаш ишлари бошланади

0
1974

Австралия илмий агентлиги пайшанба куни янги коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун тест синовини бошлагани ҳақида маълум қилди.

Мамлакатнинг миллий илмий агентлиги бўлган Ҳамдўстлик илмий ва саноат тадқиқотлари ташкилоти томонидан эълон қилинган баёнотда олимлар потенциал вакциналарни синовдан ўтказишнинг биринчи босқичини бошладилар.

«Синов уч ой давом этиши кутилмоқда», дейилади баёнотда.

Ушбу қадам пайшанба куни мамлакатда 5,100 дан ортиқ вирусyи юқтириш ҳолатлари  қайд этилган ва 24 киши вафот этганидан сўнг амалга оширилди.

Баёнотда айтилишича, олимлар ўзининг биологик моделини ўтган йилнинг февраль ойида яратишган, аммо унинг тадқиқотчилари январь ойидан буён коронавирусни ўрганишмоқда.

«Бу дунёдаги биринчи SARS-CoV-2 вакцинасининг ҳайвонлардаги синовидир», дейилади баёнотда.

«Тадқиқотчилар ҳайвонларда инфекцияни ўрганиш бўйича тезкор ютуқларга эришдилар – бу вакцина фойдали ёки йўқлигини тушунишда муҳим қадам», дея қўшимча қилди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг