Покистоннинг собиқ Бош вазири 7 йилга озодликдан маҳрум этилди

0
1436

Исломобод суди собиқ бош вазир Наваз Шарифни коррупция айбловлари билан ҳукм қилди

Покистон собиқ бош вазири Наваз Шариф коррупция учун етти йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Исломободдаги суд, Шарифнинг ўғиллари Ҳусайин ва Ҳасанлар томонидан ташкил этилган – Буюк Британиядаги ва Бирлашган Араб Амирликларидаги иккита оффшор компаниялар фаолиятини тан олди.

Шарифга қарши терговлар «Панама архиви»нинг жанжалли нашридан сўнг бошланди.

Ҳужжатларга кўра, Шарифнинг фарзандлари оффшор компаниялар билан боғлиқ бўлиб, улар, эҳтимолга кўра, пул маблағларини олиб чиқиб кетиш ва чет эл активларини сотиб олиш учун фойдаланилган.

2017 йил июль ойида Покистон Олий суди қарорига биноан Шариф Бош вазир лавозимидан четлатилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг