Трамп: Исроил Ар-Риёдсиз катта қийинчиликларга дуч келади

0
1765

Оқ уй раҳбари Саудия Арабистони билан ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади

Саудия Арабистонининг барқарорлиги Исроил учун фойдалидир, деди АҚШ президенти Дональд Трамп. Бухақда Anadolu  хабар бермоқда.

«Саудия Арабистони Яқин Шарқда жуда фойдали, агар Саудия Арабистони бўлмаса, биз минтақада катта базага эга бўламас эдик. Исроилга қаранглар, Исроил Саудия Арабистонисиз катта муаммоларга дуч келади. Биз Саудия Арабистони кўринишида жуда кучли иттифоқдошга эгамиз», деди АҚШ президенти Флорида штатидаги журналистларнинг саволларига берган жавобларида.

Бундан ташқари, Оқ Уй раҳбари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг Жамал Қошқичи ўлими билан боғлиқ воқеада етарли даражада далил йўқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консулхонаси биносида 2 октябрь куни Washington Post билан фаол ҳамкорлик қилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган.

Туркия Бош прокуратураси тергов натижаларига кўра, журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келган. Қошиқчини элчихона биносига кириб келиши билан бўғиб ўлдирилган.

Қотилликдан кейин Қошиқчининг танаси парчаланиб, йўқ қилинган. Туркия Қошиқчи иши бўйича судни Истанбулда ташкил қилишни талаб қилиб чиқмоқда ва журналистни ўлдиришда иштирок этганларни экстрадиция қилиш учун Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг