Америкалик миллиардер Жорж Сороснинг катта миқёсли обрўга эга бўлган жамғармалари Туркиядаги фаолиятларини тўхтатмоқда. Бу хақда islam-today хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Очиқ жамият жамғармаси (Open Society Foundation), 2013 йилда Истанбулда бўлиб ўтган митингларга алоқадорликда гумонланиб, Туркия хукуматининг талабига кўра ёпилди.
Республика Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Соросни «ўз бойлигини халқларнинг бўлинишига сарфлайди» дея айблади. Туркия расмийларига кўра, Соросга ҳибсда бўлган турк тадбиркори Осман Кавала ёрдам берган.