Тошкентда қурилаётган уч поғонали йўл ўтказгич қачон фойдаланишга топширилади?

0
2242

Охангарон ва Паркент кўчалари кесишмасида 3 қаватли йўл ўтказгични қуриш ишлари қизғин давом этмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан бошланган бунёдкорлик ишларининг бош режаси “Боштранслойиҳа” АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Унга кўра дастлаб умумий узунлиги 484 м, кенглиги 26,7 метрни ташкил этувчи туннель қурилади.

Мазкур иншоотнинг баландлиги жаҳон стандартларига мос равишда 5,5 метр бўлиб, ҳар икки йўналишда 3 та автомобиль йўлаги барпо этилади. Шунингдек, бу ерда лойиҳа доирасида ёритиш тизими, сув чиқариш ариқчалари қурилади.

Иккинчи босқичда диаметри 50 метрни ташкил этадиган доирасимон йўл ўтказгич қуриш ишлари олиб борилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизматининг бизга хабар беришича, ушбу ҳудудда Махтумқули ва Шарқий аэропорт кўчаларини боғловчи улкан йўл ўтказгич тикланиши ҳам режалаштирилган.

Мазкур иншоот Тошкент вилоятининг Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманлари томон ҳаракатланувчи автомобиллар бошқарувчилари учун қатор қулайликлар яратади. Хусусан, мазкур ҳудудларга элтувчи замонавий магистрал бунёд этилади. Натижада ушбу туманларгача бўлган масофа деярли 20 км.га қисқаради. 

Йирик йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 618 м, кенглиги 30 метрни ташкил этиб, 6 та автомобиль йўлакларига мўлжалланган. Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туннель қазиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил охирига қадар лойиҳага киритилган барча иншоотларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг