Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳарбий кафедра ташкил этилади

0
2679

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳарбий кафедра ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди, дея хабар бермоқда Кун.уз сайти.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Мудофаа вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига Солиқ академиясининг ҳарбий кафедрасини кафедрага тегишли мол-мулк билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети балансига белгиланган тартибда топшириш вазифаси юкланмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ҳарбий кафедрасида тайёргарлик 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Солиқ академияси ҳарбий кафедрасида таълим учун танловдан муваффақиятли ўтган талабалар ўртасида бошланади. Кейинчалик Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг тегишли таълим йўналишидаги талабалар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат муҳокамада босқичида турибди. Унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг