Бразилиянинг жанубидаги клубда беш киши ўлдирилди

0
1993
Манба: reuters.com/

Шанба куни ярим тунда қуролли гуруҳ Бразилиянинг жанубидаги Мостардас шаҳрида клубга бостириб кириб, ишчилар ва мижозларга қарата ўқ узди, беш кишини ўлдирди ва яна тўрт кишини қаттиқ жароҳат олди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Шахсларини танитмаслик учун юзларига ниқоб кийган шахслар воқеа жойидан қочиб кетишдан олдин қурбонларнинг нарсаларини, шу жумладан, уяли телефонлар ва ҳамёнларини олиб кетишган, дейилади UOL янгиликлар сайтида.

Қурбонлар орасида жиноий ишда айбланаётганлар бўлмаган. Полиция матбуотга берган хабарига кўра, ярадорлар Рио-Гранде-до-Сул штатининг маркази Порто Алегре шаҳридаги касалхонада. Ушбу касалхона воқеа жойидан деярли 220 км узоқликда жойлашган.

Жиноят содир этилиши мумкин бўлган сабаблар тўғрисида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтиш жоизки, май ойида яна бир қуролли гуруҳ Бразилиянинг шимолидаги Белем шаҳридаги барда 11 кишини ўлдирган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг