«Божхоначилар оммавий равишда ишдан бўшатилади»

0
1974

2019 йил октябрь – ноябрь ойларида Украина ҳукумати Украина давлат божхона хизматининг кўп қисмини ишдан бўшатади. Бу ҳақида 2 октябрь куни Киевда Украина Бош вазири Алексей Гончарук томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

«Эски божхона тизимида ишлаганларнинг кўпи ишдан олинади. Бу тўрт-беш ҳафта давом этадиган жараён… Бу юзлаб одамларга тегишли. Бу жуда катта иш. Бизда кўп вақт йўқ. Биз янги вақтлар келишига ҳеч ким шубҳа қилмаслиги учун бизнесга босим ўтказаётган коррупцияга қарши ишлар билан шуғулланадиган идораларни иложи борича тезроқ ишга туширишимиз керак «, деди Гончарук.
Унинг сўзларига кўра, бугун ҳукумат йиғилишида давлат божхона тизимининг янги ҳудудий бўлинмаларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Биз янги божхона хизматида янги ҳудудий бўлинмалар яратишга қарор қилдик… Давлат божхона хизмати янги ташкил этилмоқда, бу янги орган, у ҳали ишламаяпти. Макс Нефедов ушбу орган раҳбари этиб сайланди. Биз ушбу янги орган учун ҳудудий бўлинмалар яратишга қарор қилдик. Янги вужудга ҳалол одамлар жалб қилинади”, деди Гончарук.
Унинг сўзларига кўра, «шу ойнинг охирига қадар, ноябрь ойи бошида Украинада янги Давлат божхона хизмати ишлай бошлайди». «Бу контрабанда билан курашиш йўлидаги жиддий қадам», дея хулоса қилди бош вазир.

Аввалроқ хабар берилганидек, Украинанинг собиқ бош вазири Володимир Гройсман Украина давлат божхоналарида контрабанда ва коррупция туфайли ҳар йили 5 миллиард доллардан кўпроқ маблағни йўқотишини айтди. Шу билан бирга, Гройсман ҳукумати уч йил давомида Европа Иттифоқининг Киевга товарларни божхонада расмийлаштиришнинг электрон тизимини жорий этиш учун ажратган миллиардлаб еврони ўзлаштира олмади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг