Бир нечта Европа мамлакатларида коронавирус чекловлари кучайтирилди. Францияда вазият жиддий

0
1318
Фото: Yves Herman/Reuters

Сўнгги пайтларда Европада коронавирус касаллигининг тарқалиши тезлашди ва бу давлатлардаги соғлиқни сақлаш тизимларига қўшимча юк бўлмоқда. Шунинг учун Европанинг бир қатор давлатлари коронавирус тарқалишини тўхтатиш бўйича чеклов чораларини кучайтирмоқда.

Францияда шанба куни ҳукумат эпидимиологик вазиятни «жиддий» деб таърифлади ва аллақачон жорий қилинган 16 та қатъий чекловларга яна учта тақиқларни қўшди. Унга кўра, 20 миллионга яқин одам, шу жумладан Парижнинг катта минтақасида яшовчилар ҳам коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган ҳудудларда яшаётганлари, шунинг учун ушбу аҳолининг муҳим сабаблари бўлмаса, уйларидан 10 кмдан узоқроққа боришлари тақиқланди.

Чекловларни амалга ошириш учун темир йўл станциялари, аэропортлар ва пуллик автомобиль йўлларида махсус ходимлар шанба кунидан назорат олиб боришни бошлади. Фақат озиқ-овқат маҳсулотларини сотадиган дўконлар, китоб ва мусиқий жиҳозлар дўконларининг фаолияти давом эттирилади, ўрта мактабларда синф хоналар сиғимининг ярмидан фойдаланилади.

Францияда март ойининг бошидан буён коронавирусга чалиниш бўйича кунлик янги ҳолатлар қарийб икки бараварга ошди. Шу кунларда бу мамлакатда ҳафтасига 200 мингдан ортиқ одамга вирус ташхиси қўйилмоқда. Шанба куни яна 42 619 кишининг CОVID-19 ни юқтириб олгани хабар қилинди. Бу рақам жума куни 41 869 тани ташкил қилганди.

Шунингдек, Бельгияда ҳам чекловлар кучайтирилиб, барча корхоналар шанба кунидан бошлаб тўрт ҳафтага ёпиб қўйилди. Аҳоли учун «муҳим бўлмаган» хизматларни тақдим этадиган муассасалар эса мижозларни фақат олдиндан белгиланган учрашув билан қабул қилишлари мумкин.

Ўз навбатида, Польша болаларнинг ўйин майдончаларини, мебель дўконларини, шунингдек, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарни ёпди. Бош вазир Матеусз Моравиеcки одамларни яқинлашиб келаётган Пасха байрамини оилалари билан уйда ўтказишга чақирди. Венгрияда ҳам юқумли касалликлар ва ўлим сонининг рекорд даражада кўпайиши сабаб локдаун ҳолати юмшатилмайдиган бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг