Tолибон Қундуз шаҳрига ҳужум қилди

0
1954
Манба: Al Arabiya English

Афғонистон ҳукуматининг таъкидлашича, Толибон мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири Қундузга яна ҳужум қилди. Бу ҳақида TRT WORLD нашри хабар бермоқда.

Президентнинг матбуот котиби Седиқ Седдиқи, толиблар ҳужумини шаҳарнинг баъзи қисмларида, жумладан, Афғонистоннинг шимолий қисмига ва пойтахт Қобулга осонлик билан кириш учун стратегик йўл тутмоқда, деб айтди.

Воизнинг сўзларига кўра, исёнчилар гуруҳи тинч ҳудудларда позицияларни эгаллаган. Айни пайтда, Қундуз расмийлари билан телефон орқали мурожаат қилишнинг иложи бўлмаяпти.

Толибон ва АҚШ элчиси Қатарда Американинг энг узоқ давом этган урушини тугатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Сўнгги ҳафталарда иккала томон ҳам келишувга яқин эканликларини билдиришди.

Қундуз 2015 йилдан бери бир неча бор ҳужумга учраган.

Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Тwиттер’даги саҳифасида бу ҳужумни “кенг миқёсли ҳужум”, деб атади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг