Қундуз бой берилди. “Толибон” яна уч вилоят марказини эгаллади

0
1100
Фото:yandex.ru

“Толибон” ҳаракати Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини эгалаб олди. Бу ҳақда кеча, 8 август куни CNN телеканали хабар қилди.

375 минг аҳоли яшайдиган Қундуз жорий йилнинг май ойида ҳужум бошлаганидан буён толиблар қўлига ўтган биринчи йирик шаҳар. Шаҳар стратегик томондан муҳим аҳамиятга эга. Уни Афғонистоннинг шимолий вилоятлари ва Марказий Осиё “дарвозаси” деб аташади. Шаҳар Тожикистон билан чегарадош.

“Бу Афғонистон ҳукумати учун улкан зарба”, деган телеканал.

Қундуз кенгаши депутати Амруддин Валининг маълум қилишича, вилоят маркази икки кунлик тўқнашувлардан кейин толиблар назоратига ўтган. Унинг сўзларига кўра, полициянинг маъмурий биноси ҳам толиблар қўлига ўтган. Хавфсизлик кучлари ва маҳаллий ҳукумат Қундуз аэропортига чекинган.

“Толибон” жангарилари Қундузни эгаллаб, қамоқхонадаги маҳкумларни озод қилган.

Шунингдек, кеча толиблар Сари-Пул провинцияси марказини ҳамда Афғонистон шимоли-шарқидаги Тахор вилояти маъмурий маркази Талукан шаҳрини ҳам эгаллаган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Aфғонистон жануби-ғарбидаги Нимрўз вилояти маркази Заранж шаҳрини эгаллаб олгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, жангарилар шимолдаги Жузжон вилояти маркази шибирғон шаҳрига бостириб кирганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг